Қирғизистонда 207 та мактаб онлайн ўқитишни амалга оширмоқда ва 214 та болалар боғчаси вақтинча карантинда

Қирғизистонда 207 та мактаб онлайн ўқитишни амалга оширмоқда ва 214 та болалар боғчаси вақтинча карантинда

Бу ҳақда Таълим вазирлиги билдирди.

Мамлакатда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар сонининг кўпайиши муносабати билан болаларнинг аҳволи Таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат санитария-эпидемиология назорати департаментининг қатъий назорати остида.

Ҳозирда таълим муассасаларида касалликларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилган тарзда амалга оширилмоқда.

Санитария-эпидемиология хизматининг карантин бўйича кўрсатмаларига мувофиқ, таълим жараёни Таълим вазирлигининг рухсатисиз онлайн форматга ўтказилади. Мактаблар таълим жараёнини онлайн ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни фақат вазирликка билдиришнома шаклида юборадилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ