Ўш вилояти Аравон туманидаги Салтанатхон Юсупова қишлоқ ҳукумати бошлиғи қишлоқдаги мактаб ва болалар боғчаларидаги иссиқлик тизимини текширди. Бу ҳақда қишлоқ ҳукуматининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, текширув давомида ўтқозонларнинг ишлаши, кўмирларнинг қандай ёнаётганини, таълим муассасаларидаги хоналар неча даражада иситилаётгани кўздан кечирилди. Камчиликлар бўйича бир нечта топшириқлар берилди.