Ўш вилоятида милиция ходимлари мактабларда безорилик ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида 8-10 октябрь кунлари “Мактаб рэкети” деб номланган тадбир ўтказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, тадбир натижасида 12 нафар ўқувчига тегишли материаллар тўпланиб, болалар ишлари бўйича комиссияга юборилган.
Шунингдек, таълим муассасаларига 56 та тавсияномалар берилди.
Милиция ота-оналар ва ўқитувчиларга ўқувчилар ўртасида зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш ва қоидабузарликлар ҳақида зудлик билан хабар бериш зарурлигини эслатди.