Шифокорлар, ўқитувчилар ва давлат хизматчиларига ҳужум қилганлик учун жазо кучайтирилади.
Қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентида кўриб чиқилди ва биринчи ўқишда маъқулланди. Унга кўра, хизмат вазифасини бажараётган шахсларнинг соғлиғига зарар етказилса, 50-100 минг сом миқдорида жарима солинади.
Агар иш жойида шахсга нисбатан зўравонлик ёки қўрқитиш содир этилса, 50-100 минг сом миқдорида жарима солинади ёки 3-5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.