Ўзбекистон Қирғизистон билан ID-карта орқали кириб-чиқиш ҳақидаги баённомани тасдиқлади

Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан, 27 январ куни Бишкекда имзоланган келишув тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки мамлакат чегарасини ID-карта ёрдамида кесиб ўтиши мумкин бўлади. 27 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” қарор имзолади. Унга кўра, ИИВ ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди. Икки давлат фуқароларининг…

Батафсил...

Уч давлат чегараларининг туташ нуқтасини белгилаш масаласи муҳокама қилинди

Ҳукумат делегациялари Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойларини белгилаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда бугун, 30 апрель куни Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, учрашувлар 25-29 апрель кунлари Қирғизистон жанубидаги Боткен шаҳрида бўлиб ўтган. «Музокаралар чоғида Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларининг туташган жойларини белгилаш масаласи юзасидан фикр алмашилди. Учрашув дўстлик ва ўзаро…

Батафсил...

Қирғизистоннинг энг йирик “Қумтор” олтин кони акцияларининг юз фоизи ҳукуматга ўтди

“Қумтор Оперейтинг компани” ёпиқ ҳиссадорлик жамияти акцияларининг юз фоизи Қирғизистон ҳукумати ихтиёрига ўтказилди. Бу ҳақда Министрлар кабинети 25 март куни қарор чиқаргани тўғрисида ҳукумат матбуот хизмати маълум қилди. Расмий билдирувда таъкидланишича, ҳукумат қатор инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳалар “Қумтор Оперейтинг компани” орқали амалга оширилади. Шунинг учун ҳам ширкат акцияларини тўлиғича ҳукумат тасарруфига олишга қарор қилинган. Қарорга асосан Давлат…

Батафсил...

Росселхознадзор: Қирғизистон сути ва балиқлари Россия бозорига фақат текширувдан сўнг қайтади

Росселхознадзор раҳбари Сергей Данкверт 24 апрель куни Москвада Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазири Самат Насирдинов ва Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Эрмек Омуралиев билан учрашувда Қирғизистон сут ва балиқ маҳсулотлари фақат Росселхознадзор текширувлари орқали Россияга қайтишини айтди. Россия департаменти матбуот хизмати, шунингдек, “Росселхознадзорнинг ташрифлари натижасида Қирғизистон ветеринария мутахассисларининг маҳаллий корхоналарни ЕОИИ мамлакатлари етказиб берувчилари реестрига киритишга нисбатан расмий ёндашуви тасдиқлангани” ҳақида хабар берди.…

Батафсил...

Ўтган йили Ўзбекистоннинг 220 минг фуқароси Қирғизистонда вақтинча яшаб турган

Қирғиз парламент тармоқ қўмитасининг 24 апрелда ўтган йиғилишида рақамли ривожланиш вазирининг ўринбосари Жазгул Кийизбаева 2022 йилда Қирғизистонда 220 минг ўзбекистонлик вақтинча рўйхатда тургани тўғрисида маълумот берди. Вақтинча рўйхатда турган шахсларга мамлакат ҳудудида 60 кун яшашга рухсат берилади. “Ўзбекистон фуқаролари, чет элликлар Қирғизистонга келганидан сўнг беш кун ичида 60 кунлик вақтинча яшаш рўйхатидан ўтиши лозим. Ўтган йили аҳолини рўйхатга олиш департаменти…

Батафсил...

Қирғизистон президенти маъмурияти прокурорларни тергов ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилишни таклиф қилмоқда

Президент маъмурияти прокуратурани жиноятларни тергов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилишни таклиф қилувчи қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиқди. Айни пайтда ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар прокуратура органларининг прокурор назорати доирасидан ташқарига чиқадиган ваколатларини истисно қилиш зарур, деб ҳисоблайдилар. Огоҳлантиришда айтилишича, амалдаги қонунчиликка биноан прокуратура органларининг ўзлари тергов олиб борадилар ва улар ўзлари тергов давомида қонунга риоя этилишини назорат…

Батафсил...

Ўшда қидирувдаги Кароматхон Абдуллаева қўлга олинди

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, Кароматхон Абдуллаева 2010 йилнинг июнидаги воқеаларга гумонланиб ҳибсга олинган. Унда айтилишича, аввалроқ қидирувда бўлган Абдуллаева Миллий хавфсизлик қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар асосида 22 апрел куни қўлга олинган. «Кароматхон Абдуллаева Ўш шаҳар милициясининг вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб кирилди. У 2010 йилдаги Ўш воқеалари ташкилотчиларидан бири сифатида қидирувда эди. Абдуллаева 2014 йилда сиртдан…

Батафсил...

Тўқмоқ шаҳар ҳокими «хавфсизлик» тергов изоляторига жойлаштирилди

Бишкекнинг Октябрь туман суди МХХ терговчисининг Тўқмоқ шаҳар ҳокими Урмат Самаевни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосномасини кўриб чиқди. Айбланувчининг адвокатлари мансабдор шахсдан ҳибсга олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасини танлашни сўради. Тергов судьяси Алмаз Нурбеков Самаевни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Тўқмоқ шаҳар ҳокими 1 июнга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланади. Адвокат Қимбат Жекшен қизининг айтишича, ҳимоячи суд…

Батафсил...

1-сонли мактаб-интернатдаги жанжал. Бишкек ҳокимлиги вазиятга ойдинлик киритди

Бишкекдаги 1-сонли гимназия-интернати ходимлари бутунлай ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди. Байсалов бу воқеаларни «фавқулодда ҳолат» деб атади ва ҳар қандай вазиятда болаларнинг намойишларда иштирокини қоралади. “Мактабнинг бутун жамоаси ишдан олинди. Биз уларни бошқа мактабларга ажратиб, иш билан таъминламоқчи эдик, аммо бу фавқулодда вазиятдан кейин ҳамма ходим ишдан бўшатилди. Мактаб қолади, болаларга янги ўқитувчилар…

Батафсил...

Қирғизистонда Тўқмоқ шаҳри ҳокими ҳибсга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Тўқмоқ шаҳар ҳокими Урмат Самаевни қўлга олди. Ушбу маълумотни Давлат қўмитаси матбуот хизмати тасдиқлади. Самаев “Тўқмоқ иссиқлик энергияси” коммунал корхонасида қўзғатилган коррупция иши бўйича мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. ОАВ хабарига кўра, дастлабки зарар 130 миллион сомдан ортиқни ташкил қилади. “Самаевнинг “Тўқмоқ иссиқлик энергияси” коммунал корхонасида барқарор коррупция схемасини ташкил этишга алоқадорлиги аниқланди. Жумладан, Тўқмоқ шаҳридаги хусусий…

Батафсил...

Шаҳар суди Бишкек марказида митинглар ўтказишга қўйилган тақиқни ўз кучида қолдирди

Бишкек шаҳар суди адвокат Бақтибек Жумашевнинг туманда митинглар ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги Первомай туман судининг қарори устидан берган шикоятини кўриб чиқишни рад этди. Бу ҳақда Жумашев Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. Жумашевга кўра, у 3 апрель куни суд пойтахтнинг Первомай тумани маъмуриятининг тинч йиғилишлар ўтказишни чеклаш ҳақидаги қарорини қонуний, деб тан олгани хақида янгиликлар орқали билган. Адвокатга кўра, у эртаси куни суд…

Батафсил...

Ала-Арча миллий боғида “сайёҳларга хизмат кўрсатиш маркази” қурилади

13 апрель куни Қирғизистон Туризм департаменти ва «Ала-Арча» миллий боғи раҳбарияти томонидан “тегишли инвестор”га туристларга хизмат кўрсатиш маркази қуриш учун ер участкалари кўрсатилди. Бу ҳақда 13 апрель куни Туризм департаментида маълум қилинди. Режалаштирилган туристларга хизмат кўрсатиш маркази ошхона, намозхона, замонавий ҳожатхона, туристик ахборот маркази ва сайёҳларга эсдалик совғаларини тақдим этиш жойи каби компонентларни ўз ичига олади. Бироқ, инвесторнинг маълумотлари ва…

Батафсил...

Ўзбекистон ва Қирғизистон “Шимолий Сўх” газ сақлаш тизимини қайта тикламоқчи

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ Боткен вилоятининг Қадамжой туманида “Шимолий Сўх” табиий газни сақлаш тизимини қайта тиклаш юзасидан биринчи учрашувини ўтказди. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” маълум қилди. 10 апрель куни ўтган учрашувда ҳар икки давлат Энергетика вазирликлари мутахассислари газни сақлаш тизимни қайта тиклаш лойиҳаси юзасидан “йўл харитаси”ни муҳокама қилган. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалроқ табиий газни сақлаш бўйича…

Батафсил...

Қирғизистонлик Байрактар дрон операторлари Туркияда малака оширди

Қирғизистонлик Байрактар Акинжи дрон операторлари Туркияда малака оширди. Бу ҳақда Байкар ўзининг Твиттерида маълум қилди. Байкар баёнотида, “Ўқишни муваффақиятли тамомлаган ва Байрактар Акинжи билан бирга ватанига хизмат қиладиган барча турк, озарбайжон ва қирғиз битирувчиларни табриклайман” дейилади. Байкар – 1984 йилда тадбиркор Ўздемир Байрактар томонидан асос солинган турк самолёт ишлаб чиқарувчи компания. 2000 йилдан бошлаб у самолётсозлик соҳасида, хусусан, учувчисиз учиш…

Батафсил...

Бишкекда компьютер клуби номи остида ишлаган модель веб-камера студияси аниқланди

Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси веб-камера студиялари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши кураш олиб бормоқда. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди. 6 апрель куни ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари Бишкекда компьютер клуби ниқоби остида ишлаган веб-камера студияси манзилини аниқлади. Ҳужжатларга кўра эр-хотин номида бўлган жарага олинган уйда 30 та компьютер топилган, улардан саккизтаси биринчи қаватдаги залда, яна…

Батафсил...

Россиядаги қирғизистонлик муҳожирлар фирибгарлардан шикоят қилмоқда

Россиядаги қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари мамлакатда вақтинчалик рўйхатдан ўтишни таклиф қилаётган фирибгарлардан шикоят қилмоқда. Муҳожирларга кўра, «фирибгар воситачилар»га Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги рўйхатидан ўтиш учун пул тўланади, аммо текширилганда муҳожирлар маълумотлар базасидан чиқмайди. Натижада хорижликлар полиция томонидан ушланиб, рўйхатдан ўтмагани учун жаримага тортилади ва Россиядан депортация қилинади. Асли қирғизистонлик жабрланганлардан бирининг айтишича, муҳожир фирибгарларга сохта рўйхатга олиш учун 15 минг…

Батафсил...

Қирғизистон апрель инқилобининг 13 йиллигини нишонламоқда

7 апрель куни Қирғизистонда апрель инқилобига 13 йил тўлди. Ата-Бейитда президент Садир Жапаров, собиқ президент Сооронбай Жеенбеков ва бошқа расмий шахслар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Улар 2010 йил апрель халқ инқилобида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Бишкекда ушбу санага бағишланган хотира маросими бўлиб ўтди. Апрель воқеалари иштирокчилари ва қурбонларнинг яқинлари Қирғизистон парламенти биноси ёнида 2002 йилдаги Ақси ва 2010…

Батафсил...

Қирғизистонда 300 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши бошланди

Чоршанба куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида 300 мегаватт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши бошланди. Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар берди. «Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров амалий ташриф билан Иссиқкўл вилоятига келди. Иш сафари доирасида у 300 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши учун капсула ётқизишда иштирок этди. Жапаровнинг маросимда таъкидлашича, энергетика соҳасида катта салоҳиятга эга…

Батафсил...

Бир ҳафтада ўнлаб қирғизистонликлар Россиядан депортация қилинди

Ўтган бир ҳафта ичида Қирғизистоннинг 136 нафар фуқароси иммиграция қонунчилигига риоя қилмагани учун Россиядан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси маълум қилди. Расмий хабарга кўра, яна 100 га яқин қирғизистонлик Сахаровадаги вақтинчалик ҳибсхонада худди шу асосда сақланмоқда. Қирғизистонлик муҳожирлар орасида Россияда олти ой ёки бир йил ҳужжатсиз, рўйхатдан ўтмасдан юрганлар ҳам бор.…

Батафсил...

Қирғизистонда Рамазон ойида тунда қўшиқ куйлаб пул топган болаларнинг ота-оналари жаримага тортилди

Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳри полицияси ходимлари тунги вақтда қаровсиз қолган 116 нафар ўсмирни аниқлади. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Агентлик маълумотларига кўра, ўсмирлар тунда тиланчилик билан шуғулланиб, биргаликда Ёрамазон (Рамазон ойида айтиладиган қўшиқ) куйлашган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўчада болаларнинг ота-оналарига нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 74 моддаси (“Болаларнинг соғлиғига, уларнинг жисмоний, интеллектуал, ақлий, маънавий-ахлоқий…

Батафсил...
1 … 58 59 60 61 62 … 94