Ўтган йили Ўзбекистоннинг 220 минг фуқароси Қирғизистонда вақтинча яшаб турган

Қирғиз парламент тармоқ қўмитасининг 24 апрелда ўтган йиғилишида рақамли ривожланиш вазирининг ўринбосари Жазгул Кийизбаева 2022 йилда Қирғизистонда 220 минг ўзбекистонлик вақтинча рўйхатда тургани тўғрисида маълумот берди.

Вақтинча рўйхатда турган шахсларга мамлакат ҳудудида 60 кун яшашга рухсат берилади.

“Ўзбекистон фуқаролари, чет элликлар Қирғизистонга келганидан сўнг беш кун ичида 60 кунлик вақтинча яшаш рўйхатидан ўтиши лозим. Ўтган йили аҳолини рўйхатга олиш департаменти 220 мингдан кўпроқ ўзбекистонликни рўйхатга олди. Жорий йилнинг уч ойида 53 минг ўзбекистонлик рўйхатга олинди”, – деди расмий.

Унга кўра, Қирғизистонга келган ўзбекистонликлар асосан қурилишларда ишлайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ