Қирғизистонда Рамазон ойида тунда қўшиқ куйлаб пул топган болаларнинг ота-оналари жаримага тортилди

Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳри полицияси ходимлари тунги вақтда қаровсиз қолган 116 нафар ўсмирни аниқлади. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, ўсмирлар тунда тиланчилик билан шуғулланиб, биргаликда Ёрамазон (Рамазон ойида айтиладиган қўшиқ) куйлашган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўчада болаларнинг ота-оналарига нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 74 моддаси (“Болаларнинг соғлиғига, уларнинг жисмоний, интеллектуал, ақлий, маънавий-ахлоқий ривожланишига зарар етказилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузиш”) ва 102 моддаси (“Ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаш”) билан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, 53 нафар ўсмир болалар реабилитация марказига ётқизилган, 14 нафар бола эса ота-оналарига топширилган.

Қонунга кўра, вояга етмаган шахсларнинг эрталаб соат 22:00 дан 06:00 гача жамоат жойларида ота-оналари ҳамроҳлигисиз бўлиши тақиқланади.

Марказий Осиёнинг бошқа республикаларида бўлгани каби Қирғизистонда ҳам муқаддас Рамазон ойи 23 март куни бошланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ