Ўнг рулли транспорт воситаларига такси хизматларини кўрсатиш учун лицензия берилмайди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди. Қонунга кўра, ўнг рулли транспорт воситалари билан йўловчилар ва юкларни тижорат мақсадларида ташиш тақиқланган. Ушбу норма такси лицензиялаш жорий этилишидан олдин ҳам амал қилган. «Мазкур қарор йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини ошириш мақсадида қабул…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
АҚШдан депортация қилинган қирқ тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтди
АҚШ расмийлари Қўшма Штатларда ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб келувчи яна бир чартер рейсини ташкил қилди. Марказий Осиё республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг сўзларига кўра, 44 йўловчини олиб келган самолёт 21 январь куни кечқурун Тошкентга келиб қўнган. Мулозим чартер рейс АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкил этилганини ва Ўзбекистон фуқароларининг хавфсиз ва ўз вақтида…
Батафсил...Ўш ва вилоятдаги ломбардлар оммавий текширувлардан ўтказилмоқда
Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида фаолият юритувчи ломбардларда кенг кўламли текширув бошланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Маълумотга кўра, текширувлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Молиявий назорат хизматининг Жанубий ҳудудий бошқармаси ва Давлат солиқ хизмати билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Тадбирлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиевнинг кўрсатмаси асосида ташкил этилди. Текширув давомида қонунда белгиланган чегаралардан юқори фоиз…
Батафсил...Қирғизистонда оилада зўравонлик қилган 15 нафар жиноятчига биринчи марта электрон билагузуклар тақилди
Қирғизистонда оилада зўравонлик қилган 15 нафар жиноятчига биринчи марта электрон билагузуклар тақилди. Бу ҳақда Адлия вазири Аяз Баетов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, зўравонлик жиноятчиларига 20 кундан 3 ойгача бўлган муддатга электрон билагузук ёки мобил илова ўрнатилади. Лойиҳа Октябр туманида синовдан ўтказилмоқда. Тизим GPS орқали кузатувни ва Face ID билан мунтазам текширишни ўз ичига олади. Вазирнинг қўшимча қилишича, лойиҳа келаси…
Батафсил...Мамлакат ҳудудига тақиқланган тамакини олиб кириш ҳолати аниқланди
Тақиқланган тамаки маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш факти аниқланди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди. Хусусан, Қирғизистон ҳудудига кираётган транспорт воситасида 190 дона тақиқланган тутунсиз тамаки (снус) маҳсулотлари топилди. Ушбу факт бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш ва процессуал қарорлар қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.
Батафсил...Ўшда ноқонуний ов қилгани учун 6 фуқаро 75 минг сом миқдорида жаримага тортилди
Қорасув, Аравон, Новқат туманлари ва Ўш шаҳрига қарашли ҳудудларда ноқонуний ов қилишга қарши ўтказилган рейд давомида 6 фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, Ўш чеккасидаги Қирғизистон қишлоқ ҳудудидан 1 киши, Қорасув туманининг Попон қишлоғидан 3 киши ва Новқат туманининг Шанкол қишлоғидан 2 киши ов қоидаларини бузганлиги аниқланди. Натижада уларнинг ҳар…
Батафсил...Ўшдаги М. Сабиров мактаби ҳудудидаги объектларнинг қонунийлиги текширилади
Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев тегишли хизматлар билан биргаликда эрталабки рейд доирасида М. Сабиров номидаги №65 ўрта таълим муассасаси ҳудудига ташриф буюрди. Тадбир давомида мактаб ҳудудида қурилган турар-жой биноларининг қонунийлигини текшириш бўйича тегишли ишларни бажариш учун кўрсатма берилди. Шаҳар мэри ноқонуний равишда ўтказилган ер участкалари аниқланган тақдирда, тегишли хизматларга 1-мартгача мактаб ҳудудини бўшатиш тўғрисида билдиришномалар беришни буюрди. Шунингдек, рейд доирасида…
Батафсил...Қирғизистонда ҳалол стандартларини бузганлар учун жавобгарлик кучайтирилади
Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги мамлакатда ҳалол саноатини тартибга солишни кучайтиришга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, қонун лойиҳаси ҳалол стандартлари талабларини бузган ёки ҳалол белгисидан ноқонуний фойдаланган субъектлар учун аниқ жавобгарликни белгилашга қаратилган. Вазирлик шунингдек, ҳалол сертификатлаш тизимини такомиллаштиришда давом этмоқда. Бунинг бир қисми сифатида сертификатлар беришни рақамлаштириш, ишлаб чиқариш жараёни…
Батафсил...Вебкам – студияси ташкилотчилари қўлга олинди
Бишкек ва Қозоғистон Республикаси ҳудудида интернет орқали ноқонуний вебкам – студияларини ташкил қилган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, махсус хизмат Бишкекнинг Биринчи май тумани Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда интернет орқали фоҳишалик ва ахлоқсизликни ташкил қилишда гумон қилинаётган А.А.А., Б.Б.С., Э.А.Э. ва О.Э.К. исмли Қирғизистон фуқароларини қўлга олди.…
Батафсил...Қирғизистон дзюдо чемпионати Ўш шаҳрида бўлиб ўтади
23-25 январ кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон дзюдо чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги хабар берди. Мусобақада мамлакатнинг барча ҳудудларидан курашчилар иштирок этади. Чемпионатнинг асосий мақсади 2026 йилга қадар Қирғизистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари таркибини аниқлашдир. Мусобақа шунингдек, ёш спортчиларни танлаш, курашчиларнинг маҳоратини ошириш ва дзюдони оммалаштиришга қаратилган. Тадбир Қирғизистон Олимпия спорт турлари дирекцияси ва…
Батафсил...Ўш вилоятининг Ўзган шаҳрида янги замонавий болалар боғчаси очилди
Кеча, 20 январ куни Ўш вилоятининг Ўзган шаҳрида 100 ўринли янги «Жеткинчек Муун» болалар боғчаси расман фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят вакиллигининг матбуот хизмати билдирди. Очилиш маросимида таълим вазири Догдуркул Кендирбаева, Ўш вилояти раҳбари Аманкан Кенжебаев ва маҳаллий аҳоли иштирок этиб, аҳолини янги болалар боғчасининг очилиши билан табрикладилар. Меҳмонлар муассаса шароитлари билан танишдилар. Янги икки қаватли болалар боғчаси замонавий талабларга…
Батафсил...Ўзбекистондан импорт қилинган 27 тонна пиёз Қирғизистонга киритилмади
Бу ҳақда Қирғизистон Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди. Маълумотга кўра, ўтган ҳафта охирида Ўзбекистондан Қирғизистонга “Достук” назорат-ўтказиш пункти орқали олиб киришга уринган 26 тонна 978 килограмм пиёз фитосанитария талабларига жавоб бермагани сабабли мамлакатга киритилмади. Текширув давомида юк фитосанитария сертификатига эга эмаслиги ва маҳсулотлар белгиланган тартибда ёрлиқланмаганлиги аниқланди. Натижада, юк ташувчига қайтарилди. Мутахассислар ўсимлик маҳсулотлари…
Батафсил...Ҳарбий билетларни рақамлаштириш бошланди
Бу ҳақда бугун Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев Мудофаа вазирлигига транспорт воситаларини топшириш маросимида эълон қилди. Шу билан бирга, Адилбек Касималиев вазирлик рақамлаштиришнинг биринчи босқичини муваффақиятли амалга оширганини, ҳужжат айланиши, фуқаролик ходимларини ҳисобга олиш ва ҳарбий рўйхатга олиш жараёнларини соддалаштирганини айтди. «Электрон ҳарбий рўйхатга олиш тизими бешта ҳарбий комиссарликда синов асосида ишга туширилди. Жорий йилнинг март ойига қадар у қўшимча…
Батафсил...“Асан-Усон” болалар боғчасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Бугун Ўш шаҳридаги “Асан-Усон” болалар боғчасига қўшимча равишда қурилган 100 ўринли бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди. Маросимда шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев, таълим вазири Догдургул Кендирбаева, Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Аманкан Кенжебаев, шаҳар кенгаши раиси Болот Баетов, болалар боғчаси ходимлари ва ота-оналар иштирок этишди. Бу болалар боғчаси биноси эски ва оғир шароитларда фаолият юритган.…
Батафсил...Миллатлараро нафратни қўзғатиш билан боғлиқ «пост» бўйича экспертиза тайинланди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларда этник нафратни қўзғатишга қаратилган хабарларни жойлаштирган 1989 йилда туғилган фуқарога нисбатан тушунтириш ва профилактика чораларини кўрди. Махсус хизмат маълумотларига кўра, фуқаро З.Д.А. ушбу хабарларни маст ҳолда нашр этганини ва энди жамиятда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширмаслигини айтди. Ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов органлари фуқаро томонидан нашр этилган материаллар…
Батафсил...Ўш шаҳрида И. Раззаков кўчасида тартибсиз савдо бўйича рейд ўтказилди
Ўш шаҳрида И. Раззаков кўчасида тартибсиз савдо бўйича рейд ўтказилди. Бу ҳақда мэриянинг матбоут хизмати маълум қилди. Маълумотга кўра, шаҳар мэриясининг муниципал инспекцияси кеча, 19 январда тартибсиз савдо бўйича рейд ўтказди. Унда белгиланмаган жойларда ва йўлакда савдо қилган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, йўл ва пиёдалар йўлаклар тозаланди. Шунингдек, «Қонунбузарликлар тўғрисида»ги кодексининг 286-моддаси 2-қисмига мувофиқ тегишли баённомалар тўлдирилиб, жарималар солинди.…
Батафсил...Ўшдаги марказий стадионнинг бир қисми давлатга қайтарилди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Ўшдаги марказий стадионга тегишли 2700 квадрат метрлик ер участкаси ва бинолар ноқонуний равишда хусусийлаштирилиб, давлатга қайтарилган. Текширув давомида ушбу объект 1995 йилда Президентнинг ижтимоий инфратузилма объектларини сотишни тақиқловчи фармони талабларини бузган ҳолда хусусий мулкка ўтказилгани аниқланди. Натижада ер ва бинолар давлат балансига қайтарилди ва Ўш шаҳар мэриясига топширилди. Махсус хизмат ушбу чоралар шаҳардаги ижтимоий…
Батафсил...Қирғизистонда қайси соҳаларда энг юқори маош олинади?
Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги иқтисодиёт соҳалари бўйича ўртача иш ҳақини маълум қилди. Муассаса Миллий статистика қўмитаси маълумотларига асосланиб, энг юқори ўртача иш ҳақи молия соҳасида — 67 121 сом эканлигини таъкидлади. Саноат соҳасидаги кўрсаткичлар деярли бир хил даражада — ўртача иш ҳақи 66 990 сомни ташкил қилади. Транспорт соҳасидаги ходимлар ўртача 58 657 сом, қурилишда — 57…
Батафсил...Ўшда 12 қаватли турар-жой биноси қурилиши пайтида хавфсизлик қоидалари бузилган
Қорасув туманининг Датка қишлоғида қурилаётган 12 қаватли турар-жой биноси қурилиши пайтида техник хавфсизлик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш, архитектура, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, объектни қурган “Business House KG” масъулияти чекланган жамиятига камчиликларни бартараф этиш учун белгиланган муддат билан ёзма огоҳлантириш берилган. Бундан ташқари, вазирлик Ўш вилоятининг чекка ҳудудларидаги ижтимоий объектларнинг қурилиш…
Батафсил...Қирғизистонда ёқилғи нархлари арзонламоқда.
Қирғизистонда ёқилғи нархлари арзонламоқда. Сўнгги бир неча кун ичида ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархлар 2 сомга пасайган. 19 январ куни эрталабки ҳолатга кўра нархлар: АИ-92 — 74,4 сом АИ-95 — 79,4 сом Дизел — 78,8 сом Аввалроқ Нефт савдогарлари уюшмаси нархларнинг арзонлаши Россия нефтни қайта ишлаш заводларининг декабрь ойи охирида улгуржи нархларни пасайтириши ва қолган захираларини сотиши билан боғлиқлигини айтган эди.
Батафсил...