“Асан-Усон” болалар боғчасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Ўш шаҳридаги “Асан-Усон” болалар боғчасига қўшимча равишда қурилган 100 ўринли бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.

Маросимда шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев, таълим вазири Догдургул Кендирбаева, Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Аманкан Кенжебаев, шаҳар кенгаши раиси Болот Баетов, болалар боғчаси ходимлари ва ота-оналар иштирок этишди.

Бу болалар боғчаси биноси эски ва оғир шароитларда фаолият юритган. Шаҳар мэрининг кўрсатмаларига мувофиқ, боғчасига қўшимча равишда 100 ўринли янги, замонавий бино қурилди. Эски бино ҳам тўлиқ таъмирланди, янги деразалар, атрофи таъмирланиб, болалар майдончалари, айвонлар ва ўтиргичлар ўрнатилди.

Шаҳар мэрининг таъкидлашича, Бу йил мактаблар ва болалар боғчалари учун республика бюджетидан жами 1 миллиард 300 миллион сом ажратилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ