Ўш ва вилоятдаги ломбардлар оммавий текширувлардан ўтказилмоқда

Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида фаолият юритувчи ломбардларда кенг кўламли текширув бошланди.

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

Маълумотга кўра, текширувлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Молиявий назорат хизматининг Жанубий ҳудудий бошқармаси ва Давлат солиқ хизмати билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Тадбирлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиевнинг кўрсатмаси асосида ташкил этилди.

Текширув давомида қонунда белгиланган чегаралардан юқори фоиз ставкаларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланди ва тегишли ломбардларга маъмурий жарималар солинди.

Бундан ташқари, 30 дан ортиқ ломбардларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди ва қўшимча текширувлар тайинланди.

Ҳозирда махсус хизмат аҳолига қийин ва имконсиз шартлар билан кредит берган ва ўз манфаатлари учун гаровни ноқонуний равишда ўтказган судхўрларни аниқлаш бўйича ишларини давом эттирмоқда.

Таъкидланишича, текширувлар натижаларига кўра ҳуқуқий баҳо берилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ