Ўш шаҳрида И. Раззаков кўчасида тартибсиз савдо бўйича рейд ўтказилди

Ўш шаҳрида И. Раззаков кўчасида тартибсиз савдо бўйича рейд ўтказилди.

Бу ҳақда мэриянинг матбоут хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, шаҳар мэриясининг муниципал инспекцияси кеча, 19 январда тартибсиз савдо бўйича рейд ўтказди. Унда белгиланмаган жойларда ва йўлакда савдо қилган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, йўл ва пиёдалар йўлаклар тозаланди.

Шунингдек, «Қонунбузарликлар тўғрисида»ги кодексининг 286-моддаси 2-қисмига мувофиқ тегишли баённомалар тўлдирилиб, жарималар солинди.

“Бу ишларнинг барчаси шаҳар мэри кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилмоқда”, -дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ