Бу ҳақда Қирғизистон Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, ўтган ҳафта охирида Ўзбекистондан Қирғизистонга “Достук” назорат-ўтказиш пункти орқали олиб киришга уринган 26 тонна 978 килограмм пиёз фитосанитария талабларига жавоб бермагани сабабли мамлакатга киритилмади.
Текширув давомида юк фитосанитария сертификатига эга эмаслиги ва маҳсулотлар белгиланган тартибда ёрлиқланмаганлиги аниқланди. Натижада, юк ташувчига қайтарилди.
Мутахассислар ўсимлик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда фитосанитария талабларига риоя қилиш муҳимлигини эслатиб ўтишади.