Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Ўшдаги марказий стадионга тегишли 2700 квадрат метрлик ер участкаси ва бинолар ноқонуний равишда хусусийлаштирилиб, давлатга қайтарилган.
Текширув давомида ушбу объект 1995 йилда Президентнинг ижтимоий инфратузилма объектларини сотишни тақиқловчи фармони талабларини бузган ҳолда хусусий мулкка ўтказилгани аниқланди.
Натижада ер ва бинолар давлат балансига қайтарилди ва Ўш шаҳар мэриясига топширилди.
Махсус хизмат ушбу чоралар шаҳардаги ижтимоий инфратузилмани сақлаш ва яхшилашга қаратилганлигини таъкидлаб, ноқонуний равишда хусусийлаштирилган давлат мулки қайтарилиши ҳақида огоҳлантирди.