Қирғизистон дзюдо чемпионати Ўш шаҳрида бўлиб ўтади

23-25 январ кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон дзюдо чемпионати бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги хабар берди.

Мусобақада мамлакатнинг барча ҳудудларидан курашчилар иштирок этади.

Чемпионатнинг асосий мақсади 2026 йилга қадар Қирғизистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари таркибини аниқлашдир. Мусобақа шунингдек, ёш спортчиларни танлаш, курашчиларнинг маҳоратини ошириш ва дзюдони оммалаштиришга қаратилган.

Тадбир Қирғизистон Олимпия спорт турлари дирекцияси ва дзюдо федерацияси томонидан Жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги кўмагида ташкил этилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ