Бу ҳақда бугун Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев Мудофаа вазирлигига транспорт воситаларини топшириш маросимида эълон қилди.
Шу билан бирга, Адилбек Касималиев вазирлик рақамлаштиришнинг биринчи босқичини муваффақиятли амалга оширганини, ҳужжат айланиши, фуқаролик ходимларини ҳисобга олиш ва ҳарбий рўйхатга олиш жараёнларини соддалаштирганини айтди.
«Электрон ҳарбий рўйхатга олиш тизими бешта ҳарбий комиссарликда синов асосида ишга туширилди. Жорий йилнинг март ойига қадар у қўшимча 25 та ҳарбий комиссарликка кенгайтирилади», -деди у.