Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Қизил-Қишлоқ қишлоқ ҳудудий бошқармасида аҳолиси билан учрашув ўтказди. Шаҳар мэриясининг маълумотига кўра, йиғилишда аҳоли асосан инфратузилма билан боғлиқ саволлар бериб, шаҳар раҳбаридан жойида жавоб олишди. Болалар касалхонасида жиҳозларнинг етишмаслиги масаласи ҳам кўтарилди. Шаҳар мэри яқинда Ўшда янги болалар касалхонаси қурилиши ҳақида маълумот берди. Шаҳар аҳолиси таълим соҳасидаги муаммолар ва ижтимоий объектларнинг етишмаслигини ҳам тилга…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Ўшда такси ҳайдовчиси ўлдирилди
Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасининг навбатчилик қисмига, патруль милицияси ходимидан 2026 йилнинг 9 май куни тахминан соат 19:20да Алимбек Датка ва Суюмбаев кўчалари кесилишида Honda Jazz автомобили турар жой уйи тўсиғига урилиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойида ҳайдовчи топилмаган. Текширув давомида машина Ўш шаҳрининг 73 ёшли фуқароси А. А.га тегишли экани аниқланган. У хусусий таксичилик билан шуғулланган. Тергов…
Батафсил...Коллежларга қабул: УРТ асосий талаб бўлади
Фан, олий таълим ва инновациялар вазирлиги 2026-2027 ўқув йили учун ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини тасдиқлади. Янги қоидаларга кўра, 11-синф битирувчилари Умумреспублика тест натижаларига кўра бюджет ва шартнома асосидаги ўринларга қабул қилинади. Бу талаб баъзи ижодий ва спорт мутахассисликларига тааллуқли эмас. Абитуриентлар ҳар бир босқичда битта грант ва битта шартнома асосидаги ўринга ҳужжат топширишлари мумкин. Ҳужжатлар «Онлайн…
Батафсил...Ўшдаги Бобур театри Тожикистонда ўтказилган Халқаро мақом фестивалида иштирок этди
Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг мақом ансамбли Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро мақом фестивалида иштирок этди. Бу ҳақда театр матбуот хизмати билдирди. “Фестиваль давомида ансамбль жамоаси миллий мақом санъатининг нозик жиҳатларини юксак маҳорат билан намоён этиб, томошабинлар ва мутахассисларда катта таассурот қолдирди. Турли давлатлардан ташриф буюрган санъаткорлар иштирок этган ушбу нуфузли фестиваль маданий алоқаларни мустаҳкамлаш,…
Батафсил...Милиция битирувчиларнинг ота-оналарини «Сўнгги қўнғироқ» олдидан огоҳлантирмоқда
Милиция патрул хизмати ота-оналарни вояга етмаганларнинг машина бошқаришига йўл қўймасликка чақирди. Маълумотга кўра, «Сўнгги қўнғироқ» каби мактаб тадбирларида йўл-транспорт ҳодисалари хавфи ортади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва тажрибаси бўлмаган ўсмирлар рулга ўтириши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ота-оналарни масъулиятли бўлишга, фарзандларини назорат қилишга ва уларга автомобил калитларини бермасликка чақиради.
Батафсил...Автомобил сотиб олиб, пулини тўламаган фуқаро ҳибсга олинди
Қорасув туманида автомобил билан боғлиқ фирибгарлик иши бўйича гумонланувчи ушланди Бу ҳақда Ўш вилоят милицияси хабар берди. Маълумотга кўра, 1985 йилда туғилган шахс 2025 йил сентябр ойида ўзининг “Chevrolet Tracker” автомобилини 9 000 АҚШ долларига сотиб, пулни 3 ой ичида олишга рози бўлган. Бироқ, харидор шу кунгача пулни тўламаган. Ушбу факт бўйича «фирибгарлик» моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, 1976 йилда…
Батафсил...Ўшдаги чегарадан прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро ушланди
Ўшдаги «Достук» чегара назорат пунктида Қирғизистонга прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро ушланди. Бу ҳақда ИИМнинг Гиёҳванд моддаларга қарши кураш хизматидан билдиришди. Маълумотга кўра, Ўш шаҳридаги «Достук» чегара назорат пунктида Ўш божхона хизмати ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар давомида Қирғизистонга прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро – 1981-йилда туғилган Ш.Ж. ва 1994-йилда туғилган Ю.Ш. ушланган.…
Батафсил...Эрта нафақага чиқиш ҳуқуқини берувчи касблар рўйхати янгиланиши мумкин
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси зарарли ва оғир меҳнат шароитларида ишлайдиган ходимларга эрта нафақага чиқиш ҳуқуқини берувчи касблар рўйхатини янгилашни таклиф қилди ва лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Маълумотга кўра, 1996 йилдан бери амал қилиб келаётган эски рўйхатлар янги Меҳнат кодексига мувофиқ ўзгартирилади ва кенгайтирилади. Натижада, баъзи ходимлар муддатидан олдин нафақага чиқиш имкониятига эга бўладилар. Лойиҳада рўйхатга, хусусан, Токтогул ГЭСи ва Бишкек…
Батафсил...Ўшдаги «Ал-Мансур» кафеси бутунлай бузиб ташланди
Ўшдаги «Ал-Мансур» кафеси бутунлай бузиб ташланди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Маълумотга кўра, ҳозирда қурилиш чиқиндиларини тозалаш, ахлатни олиб ташлаш ва ҳудудни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Мэрия шаҳардаги ноқонуний ва сифатсиз биноларни тартибга келтириш ишлари давом этишини таъкидлади.
Батафсил...Ўш мэри “Сулаймон-Тоо” муниципал ҳудуд аҳолиси билан учрашди
Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев 11 май куни “Сулаймон-Тоо” муниципал ҳудудий бошқармаси аҳолиси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Учрашувда шаҳар раҳбари маҳаллий аҳолининг муаммоларини жойида тинглаб, уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилди. Аҳоли ижтимоий, коммунал ва инфратузилма масалаларини кўтарди, йўллар, пиёдалар йўлаклари, тоза сув ва санитария ҳолати бўйича таклифлар билдирди. Шаҳар мэри кўтарилган масалалар бўйича тегишли…
Батафсил...Ўш вилояти раҳбарининг халқ билан учрашуви Новқатда бошланди
Бугун Президентнинг Ўш вилоятидаги вакили Аманкан Кенжебаевнинг Новқат туманида учрашуви бошланди. Бу ҳақда вакиллик маълумот берди. Вилоят раҳбари дастлаб Кулатов қишлоқ округи аҳолиси билан учрашди, унда аҳоли қишлоқ хўжалиги, уй-жой, яйлов ерлари, ер ва сув муаммолари каби долзарб муаммоларни кўтарди. Аманкан Кенжебаев тегишли давлат органларига ҳудуднинг барқарор ривожланишига бевосита таъсир кўрсатадиган ушбу муаммоларни ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Шуни таъкидлаш…
Батафсил...Ҳайдовчиларга огоҳлантириш! Тоо-Ашу ва Отмокда қор ёғмоқда
Бугун, 11 май куни Бишкек-Ўш автомобил йўлининг Тоо-Ашуу довонларида ва Талас-Тараз-Сусамир автомобил йўлининг Отмок довонларида юпқа қор қатлами мавжуд. Бу ҳақда «Қирғизавтожол» давлат корхонаси хабар берди. Маълумотга кўра, йўлларни таъмирлаш хизматлари йўлга доимий равишда инерт материалларни сепмоқда. Махсус техника жалб қилинган ва йўлнинг ҳолати кузатилмоқда. Ҳозирда йўл очиқ ва транспорт ҳаракати доимий равишда таъминланмоқда. «Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни…
Батафсил...Ўш мэри “Алимбек Датка” муниципал ҳудудий бошқармаси аҳолиси билан учрашди
Бугун, 11 май куни Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев “Алимбек Датка” муниципал ҳудудий бошқармаси аҳолиси билан учрашув ўтказди. Учрашувда шаҳар раҳбари маҳаллий аҳолининг саволларига жавоб бериб, тегишли раҳбарларга долзарб масалалар бўйича кўрсатмалар берди. Аҳоли пиёдалар йўлакчаларини қуриш, канализация муаммоси, Токтагул мактаби учун қўшимча бино қуриш, йўлларда болалар хавфсизлиги, ёзги мавсумда каналлар хавфсизлигини ошириш чораларини сўради. Бундан ташқари янги муниципал бозорга…
Батафсил...Бишкек-Ўш автомобил йўлига тушган тошлар тозаланди
10 май куни ёққан кучли ёмғир натижасида Бишкек-Ўш автомобил йўлининг 80-124-километрида тош кўчкиси содир бўлди. «Қирғизавтожол» давлат ишхонаси маълумотига кўра, ҳозирда қулаган тошларни тозалаш ва йўлни хавфсиз ҳолатда сақлаш бўйича шошилинч ишлар олиб борилмоқда. Ишлар «Қирғизавтожол-Тундук» давлат ишхонаси томонидан амалга оширилди. Ҳозирда йўналиш барча транспорт воситалари учун очиқ.
Батафсил...Ўшдан зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи муқаддас Мадина шаҳрига жўнаб кетди
Бугун, 10-май куни Қирғизистондан Ҳаж зиёратини адо этгани биринчи зиёратчилар гуруҳи Ўш халқаро аэропортидан муқаддас Мадина шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонларининг диний бошқармасидан билдиришди. Биринчи рейсда 180 нафар зиёратчи йўлга отланди.
Батафсил...Ўшда опера ва балет санъатининг гала-кечаси ўтди
Бугун, 5 майда Ўш шаҳар марказий майдонида Абдилас Малдибаев номидаги Қирғиз миллий академик опера ва балет театрининг гала-концерти тантанали равишда бўлиб ўтди. Тадбирда Ўш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Масуда Айдарбекова, Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири Мирбек Мамбеталиев ҳамда шаҳар аҳолиси иштирок этди. Ҳоким ўринбосари нутқ сўзлаб, маданий кечанинг аҳамиятига тўхталди. «Бугунги кеча — санъатни улуғловчи, қалбларни яқинлаштирувчи алоҳида…
Батафсил...Ўш шаҳрида кичик-футбол майдонлари фойдаланишга топширилди
Бугун, 5 май куни Ўш шаҳрида спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган муҳим тадбир бўлиб ўтди. Бир кунда 3 та янги кичик-футбол майдонининг тантанали очилиши бўлиб, фойдаланишга топширилди. Очилган спорт иншоотлари: – Сой-Бўйи кўчасидаги кичик-футбол майдони; – XXIV Партсъезд номидаги 27-сонли умумтаълим мактабининг футбол майдони; – А.С. Пушкин номидаги 21-мактаб-гимназиясининг футбол майдони. Тадбирда Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев иштирок этиб, болалар ва…
Батафсил...Юлдуз Усмонованинг Бруклиндаги концерти бекор қилинди
Ўзбекистонлик таниқли хонанда Юлдуз Усмонованинг Ню-Йоркда бўлиб ўтиши белгиланган концерти Бруклиндаги яҳудий жамоаси талабига кўра бекор қилинди. Усмонова дунёдаги энг йирик яҳудий жамоаларидан бири жойлашган Бруклиннинг Брайтон Бичидаги “Ошеана” театрида 9 май куни концерт беришни режалаган эди. Аммо, концерт арафасида орасида нуфузли республикачи сиёсатчилар ҳам бўлган яҳудий фаоллар Усмоновани антисемитизмда айблаб, ўзбек хонандасининг концерти бекор қилинишига эришди. “Антисемит Юлдуз Усмонованинг…
Батафсил...Қирғизистонда охирги қўнғироқ 29-май куни чалинади
Қирғизистон Таълим вазирлиги тантанали йиғилишдан ташқари маблағ йиғиш ва тадбирлар тақиқланганини эслатади. Мушакбозлик ва гелий шарлари ҳам тақиқланган. Охирги қўнғироқ одатда 25 май куни чалинади, аммо баҳорги таътилнинг узайтирилиши сабабли бу йил ойнинг охирига жилдирилди.
Батафсил...Эҳтиёт бўлинг! Фирибгарлар сохта хабарлар тарқатмоқда
Давлат солиқ хизмати фирибгарлик ҳолатлари кўпайиши ҳақида огоҳлантирди. Маълумотга кўра, сўнгги пайтларда номаълум шахслар солиқ мажбуриятлари бўйича сохта хабарларни тарқатиб, уларни расмий хабарлар сифатида тақдим этмоқдалар. Агентлик таъкидлаганидек: – расмий хабарлар фақат почта ёки «Солиқ тўловчининг шахсий ҳисоби» орқали юборилади; – хабарлар WhatsApp, Телеграм каби мессенжерлар орқали юборилмайди; – ходимлар шахсий ҳисобларига пул ўтказмаларини талаб қилмайди. Шубҳали хабар олган тақдирда,…
Батафсил...