Ўшдаги Бобур театри Тожикистонда ўтказилган Халқаро мақом фестивалида иштирок этди

Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг мақом ансамбли Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро мақом фестивалида иштирок этди. Бу ҳақда театр матбуот хизмати билдирди.

“Фестиваль давомида ансамбль жамоаси миллий мақом санъатининг нозик жиҳатларини юксак маҳорат билан намоён этиб, томошабинлар ва мутахассисларда катта таассурот қолдирди.

Турли давлатлардан ташриф буюрган санъаткорлар иштирок этган ушбу нуфузли фестиваль маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, мақом санъатини тарғиб этиш ва ижодий тажриба алмашиш майдонига айланди.

Бобур театрининг мақом ансамбли ҳам ўз чиқишлари билан миллий мусиқа санъатимизни муносиб тарзда намоён қилди”,- дейилади маълумотда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ