Бишкекда эркак киши болалари кўз ўнгида калтакланди. У милициянинг ҳаракатсизлигидан шикоят қилди.

24.kg таҳририятига Бишкек шаҳрида яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, 2025 йил 8 октябрь куни Элебесов кўчаси, 316/4-манзилда шафқатсиз равишда калтакланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса вояга етмаган болалар иштирокида содир бўлган. Эркакнинг айтишича, ҳужум қилган шахслар унга таниш бўлган ва можарога ўзига маълум бўлган ҳолатлар сабаб бўлган. Жабрланувчининг айтишича, ўша куниёқ у Бишкек шаҳри Свердлов тумани ИИБга ариза билан мурожаат…

Батафсил...

Патрул ходимини автомашинада судраб кетган аёл қамоққа олинди

Патрул хизмати Бишкек шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасидан кейин милиция ходимининг қонуний талабига бўйсунишдан бош тортиб, қочишга уринган ҳайдовчи қўлга олинганини маълум қилди. Маълумотга кўра, 23 май куни Юнусалиев кўчасида Hyundai Accent ва Hyundai Avante русумли автомашиналар иштирокида енгил йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Ҳодисани расмийлаштириш жараёнида Hyundai Accent автомашинасининг ҳайдовчиси ҳужжатларини кўрсатишдан бош тортган ва воқеа жойидан қочишга уринган. Шу вақтда автомашина…

Батафсил...

Ўш шаҳар туғруқхонаси бошлиғи ҳибсга олинди

Ўш шаҳар туғруқхонаси бошлиғи қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Маълумотларга кўра, Ўш шаҳар туғруқхонаси ходимлари томонидан беморларнинг муаммолари ва эҳтиёжларини ҳал қилишда мунтазам равишда маблағ олиш ҳолатлари аниқланди. Шу асосда, 20 май куни қўзғатилган жиноят иши доирасида Ўш шаҳар туғруқхонаси бошлиғи К.А.М. ушланди. «Ўтказилган тезкор-тергов тадбирлари доирасида пул мукофотларини олишнинг кўплаб ҳолатлари аниқланди», дейилади маълумотда.…

Батафсил...

Москвада ўлдирилган қирғизистонлик қизнинг иши бўйича гумонланувчилардан бири ушланди

Россия Тергов қўмитаси Москвада 33 ёшли қирғизистонлик қизнинг шафқатсизларча ўлдирилиши бўйича гумонланувчилардан бири ҳибсга олинганини хабар қилди. Маълумотга кўра, қизнинг жасади Люблинская кўчасидаги ижарага олинган квартирада диван ичида зўравонлик белгилари билан топилган. Тергов маълумотларига кўра, асосий гумонланувчи, унинг хонадоши, 1996-йилда туғилган фуқаро, воқеадан кейин Россияни тарк этган. Унга сиртдан айблов қўйилган. Жиноятга алоқадорликда гумон қилинган яна бир хонадоши ҳам қўлга…

Батафсил...

Ўшдаги ресто-бардаги муштлашув бўйича тергов олиб борилмоқда

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган “Эне-Сай” ресто-баридаги воқеа бўйича расмий маълумотни эълон қилди. Милиция маълумотларига кўра, 18 майдан 19 майга ўтар кечаси Ўш шаҳрида яшовчи М.А. ресто-барда қиз дўсти билан дам олаётган ва кейин маст ҳолда муассаса ичида шов-шув кўтарган. Бар ходимларининг сўзларига кўра, улар ҳисобни тўлиқ тўламаганликлари учун қўриқчилар томонидан ҳайдаб чиқарилган. Кейин М.А. ресто-бар…

Батафсил...

Қора-Қўй дам олиш масканида автобезорилик қилган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди

Қора-Қўй дам олиш масканида машинасида “дрифт” қилиб, жамоат хавфсизлигига таҳдид солган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда Ўш вилоят Йўл ҳаракати ҳавфсизилиги бош бошқармаси матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, Новқат тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан ўтказилган текширув натижасида ҳайдовчига 15 минг сом миқдорида жарима солиниб, унинг машинаси жарима майдончасига эвакуатор билан олиб кетилди. Видеода ҳайдовчи дам олиш масканида хавфли маневралар қилиб,…

Батафсил...

Ўш аэропорти яқинида махфий қурол-яроқ сақланган жой топилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятида уюшган жиноий гуруҳга тегишли махфий қурол ва ўқ-дори сақланган яширин жой топилганини хабар қилди. Маълумотга кўра, яширин жой Ўш халқаро аэропорти яқинидаги ҳудудда топилган. У ердан ов милтиғининг кесилган тури, Сайга автомати, иккита ПМ тўппончаси ва уларга тегишли ўқ-дорилар олинган. Махсус хизмат ушбу қуроллар К. Досоновнинг «Женго» уюшган жиноий гуруҳи аъзоларига тегишли бўлиши…

Батафсил...

Ўш ва Жалолободда минглаб ноқонуний сигареталар топилди

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати Ўш ва Жалолобод вилоятларида акциз маркалари бўлмаган катта партия сигаретларни аниқлади. Маълумотга кўра, Ўзган тумани, Қуршоб қишлоғидаги бозорда ўтказилган рейд давомида сотувда 388 қути ноқонуний сигарет топилган. Шу билан бирга, Новкен туманида ўтказилган қўшма текширув давомида турар-жой биносидан 520 қути акцизсиз сигареталар топилиб, мусодара қилинган. Бундан ташқари, Ола-Буқа туманида яна 9 минг қути ноқонуний сигареталар аниқлангани…

Батафсил...

Чегарадан навбатсиз ўтишга уринган фуқаро устидан тергов олиб борилмоқда

Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон фуқароси «Кайтпас-автожол» назорат-ўтказиш пунктида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ва чегарачилар билан тўқнашганлиги ҳақида хабар берди. Маълумотга кўра, воқеа 16 май куни кечқурун содир бўлган. Chevrolet Onix русумли автомобил бошқараётган фуқаро қарама-қарши йўлакка чиқиб, навбатсиз ўтишни талаб қилган ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. У чегарачиларнинг огоҳлантиришига тажовузкор муносабатда бўлиб, ҳақоратомуз сўзлар ишлатган ва жанжал чиқаришга уринган.…

Батафсил...

Ўшда ноқонуний ўқотар қурол сақлаган шахс ушланди

Ноқонуний ўқотар қурол сақлаганликда гумон қилинган фуқаронинг шахси аниқланди. Бу ҳақда Ўш вилоят милицияси хабар берди. Маълумотга кўра, милицияга ноқонуний равишда ўқотар қурол сақлаган шахс ҳақида шошилинч маълумот келиб тушган. Текширув натижаларида1984 йилда туғилган С.А. исмли фуқаронинг уйидан ўқотар қурол топилган. Суд-баллистик экспертизаси натижасида мусодара қилинган қурол ТОЗ-8М жанговар ўқотар қуроли эканлиги аниқланди. Ушбу факт бўйича «Қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний…

Батафсил...

Ўшда гиёҳванд модда сотган икки нафар фуқаро қўлга олинди

Ўш вилояти ҳудудида гиёҳванд моддалар савдоси канали тўсиб қўйилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Маълумотга кўра, 12 май куни илгари қўзғатилган жиноий иш доирасида тезкор-қидирув чоралари ўтказилди. Натижада, 1964 йилда туғилган К.М.М. ва 1993 йилда туғилган К.Б.М. фуқаролари гиёҳванд мода сотаётган жойида ушланди. Қўлга олинганлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасига олиб кетилди.

Батафсил...

Ўшда такси ҳайдовчиси ўлдирилди

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасининг навбатчилик қисмига, патруль милицияси ходимидан 2026 йилнинг 9 май куни тахминан соат 19:20да Алимбек Датка ва Суюмбаев кўчалари кесилишида Honda Jazz автомобили турар жой уйи тўсиғига урилиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойида ҳайдовчи топилмаган. Текширув давомида машина Ўш шаҳрининг 73 ёшли фуқароси А. А.га тегишли экани аниқланган. У хусусий таксичилик билан шуғулланган. Тергов…

Батафсил...

Автомобил сотиб олиб, пулини тўламаган фуқаро ҳибсга олинди

Қорасув туманида автомобил билан боғлиқ фирибгарлик иши бўйича гумонланувчи ушланди Бу ҳақда Ўш вилоят милицияси хабар берди. Маълумотга кўра, 1985 йилда туғилган шахс 2025 йил сентябр ойида ўзининг “Chevrolet Tracker” автомобилини 9 000 АҚШ долларига сотиб, пулни 3 ой ичида олишга рози бўлган. Бироқ, харидор шу кунгача пулни тўламаган. Ушбу факт бўйича «фирибгарлик» моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, 1976 йилда…

Батафсил...

Ўшдаги чегарадан прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро ушланди

Ўшдаги «Достук» чегара назорат пунктида Қирғизистонга прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро ушланди. Бу ҳақда ИИМнинг Гиёҳванд моддаларга қарши кураш хизматидан билдиришди. Маълумотга кўра, Ўш шаҳридаги «Достук» чегара назорат пунктида Ўш божхона хизмати ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар давомида Қирғизистонга прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро – 1981-йилда туғилган Ш.Ж. ва 1994-йилда туғилган Ю.Ш. ушланган.…

Батафсил...

Эҳтиёт бўлинг! Фирибгарлар сохта хабарлар тарқатмоқда

Давлат солиқ хизмати фирибгарлик ҳолатлари кўпайиши ҳақида огоҳлантирди. Маълумотга кўра, сўнгги пайтларда номаълум шахслар солиқ мажбуриятлари бўйича сохта хабарларни тарқатиб, уларни расмий хабарлар сифатида тақдим этмоқдалар. Агентлик таъкидлаганидек: – расмий хабарлар фақат почта ёки «Солиқ тўловчининг шахсий ҳисоби» орқали юборилади; – хабарлар WhatsApp, Телеграм каби мессенжерлар орқали юборилмайди; – ходимлар шахсий ҳисобларига пул ўтказмаларини талаб қилмайди. Шубҳали хабар олган тақдирда,…

Батафсил...

Ўшда ҳайдовчилик гувоҳномасини ваъда қилган фуқаро ҳибсга олинди

Ўш шаҳрида «ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бераман» деб 100 минг сомга алдаб кетган шахс ушланди. Бу ҳақда шаҳар милицияси хабар берди. Маълумотга кўра, гумонланувчи танишлари бордек кўриниб, имкон қадар тезроқ давлатга қарашли «Унаа» корхонаси орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришга ваъда берган. Аввалига у 50 минг сом, кейин яна 50 минг сом олган, аммо ваъдасини бажармаган. Жабрланувчининг шикояти асосида 1997 йилда туғилган…

Батафсил...

Ўзгандаги суд биноси ҳовлисидаги жанжал оқибатида икки киши жароҳат олди

Ўзган туманидаги суд биноси ҳовлисидаги жанжал оқибатида икки фуқаро жароҳат олди. Бу ҳақда Ўш вилоят ИИБ хабар берди. Маълумотга кўра, 22 апрел куни суд мажлисига келган тарафдорлар ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, жанжалга айланган. Ҳодиса натижасида 1983 ва 1989 йилларда туғилган фуқаролар ўткир буюм билан жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Ушбу факт қайд этилиб, терговга қадар текширувлар бошланди. Ҳодисада иштирок этган фуқаролар,…

Батафсил...

Ўш вилоятида ўзини милиция ходими қилиб кўрсатган фирибгар қўлга олинди

Ўш вилоятида фирибгарликда гумон қилиниб, ўзини милиция ходими қилиб кўрсатган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Маҳкама маълумотига кўра, 2025 йил ноябр ойида ўзини Арстан деб таништириб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаётганини даъво қилган шахс фуқароларнинг ишончини қозонган. Чет эл давлат рақамларига эга автомобилларни рўйхатдан ўтказишда ёрдам бериш баҳонасида у жабрланувчилардан 70…

Батафсил...

Ўзганда 29 ёшли аёл ўзини осиб вафот этди: Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда

Ўш вилоятининг Ўзган туманида 29 ёшли фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Ўш вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, 12 апрел куни соат 19:00 атрофида милицияга фуқаро ўзини уйида осганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Факт қайд этилиб, терговга қадар текширув бошланди. Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум ўзи яшаган уйда вафот этгани аниқланди. Ҳодиса гувоҳлари сўроқ қилиниб, жасад текширилди. Ўлимнинг аниқ…

Батафсил...

Энди маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлар 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Жогорку Кенеш йўл ҳаракати қоидаларини бузганлар учун жавобгарликни кучайтирадиган қонун қабул қилди. Янги буйруқ ўта оғир йўл-транспорт ҳодисалари учун жазоларни кучайтиради. Энди ҳайдовчининг жавобгарлиги етказилган зарарга қараб белгиланади: енгил зарар учун – 100 минг сомгача жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, жиддий зарар учун – 200 минг сомгача жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, ўта оғир ҳолларда…

Батафсил...
1 2 3 4 5 … 22