Ўш ва Жалолободда минглаб ноқонуний сигареталар топилди

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати Ўш ва Жалолобод вилоятларида акциз маркалари бўлмаган катта партия сигаретларни аниқлади.

Маълумотга кўра, Ўзган тумани, Қуршоб қишлоғидаги бозорда ўтказилган рейд давомида сотувда 388 қути ноқонуний сигарет топилган.

Шу билан бирга, Новкен туманида ўтказилган қўшма текширув давомида турар-жой биносидан 520 қути акцизсиз сигареталар топилиб, мусодара қилинган.

Бундан ташқари, Ола-Буқа туманида яна 9 минг қути ноқонуний сигареталар аниқлангани ҳақида хабар берилган.

Ҳозирда барча материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ