Патрул хизмати Бишкек шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасидан кейин милиция ходимининг қонуний талабига бўйсунишдан бош тортиб, қочишга уринган ҳайдовчи қўлга олинганини маълум қилди.
Маълумотга кўра, 23 май куни Юнусалиев кўчасида Hyundai Accent ва Hyundai Avante русумли автомашиналар иштирокида енгил йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
Ҳодисани расмийлаштириш жараёнида Hyundai Accent автомашинасининг ҳайдовчиси ҳужжатларини кўрсатишдан бош тортган ва воқеа жойидан қочишга уринган. Шу вақтда автомашина олдида турган МККБ ходими капотга илиниб қолиб, маълум масофагача судралган.
Ходимларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида автомашина тўхтатилиб, ҳайдовчи қўлга олинган.