Ўш шаҳар туғруқхонаси бошлиғи қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўш шаҳар туғруқхонаси ходимлари томонидан беморларнинг муаммолари ва эҳтиёжларини ҳал қилишда мунтазам равишда маблағ олиш ҳолатлари аниқланди.
Шу асосда, 20 май куни қўзғатилган жиноят иши доирасида Ўш шаҳар туғруқхонаси бошлиғи К.А.М. ушланди.
«Ўтказилган тезкор-тергов тадбирлари доирасида пул мукофотларини олишнинг кўплаб ҳолатлари аниқланди», дейилади маълумотда.
Жиноят иши доирасида қўлга олинган К.А.М. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига олиб кетилди. Ҳозирда зарур тергов чоралари кўрилмоқда.