Ўшда гиёҳванд модда сотган икки нафар фуқаро қўлга олинди

Ўш вилояти ҳудудида гиёҳванд моддалар савдоси канали тўсиб қўйилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

Маълумотга кўра, 12 май куни илгари қўзғатилган жиноий иш доирасида тезкор-қидирув чоралари ўтказилди.

Натижада, 1964 йилда туғилган К.М.М. ва 1993 йилда туғилган К.Б.М. фуқаролари гиёҳванд мода сотаётган жойида ушланди.

Қўлга олинганлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасига олиб кетилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ