Қирғизистон мусулмонлар диний идораси Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаиловга раддия берди. Республика тезкор штабининг қарори билан кеча, 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний маҳкамалар — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олинди. Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаилов ушбу қарор эрта қабул қилинди деган фикр билдирган эди. У Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозига ярим миллион одам боришини такидлаб: «Уларни ҳеч…
Батафсил...Bo'lim: Жамият
Депутат:Бишкекда ярим миллион киши жума намозини ўқийди, коронавирусга қарши кураш беҳуда кетиши мумкин
Республика тезкор штабининг қарори билан бугун, 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний маҳкамалар — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олинди. Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаиловнинг фикрича, ушбу қарор эрта қабул қилинди. У Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозига ярим миллион одам боришини такидлаб: «Уларни ҳеч ким назорат қила олмайди. Мадина билан Маккадаги икки буюк масжид ёпиқ. Барча мусулмонларга мурожаат қилгим…
Батафсил...«Манас» аэропорти республика бўйича барча қатновларни очди
Халқаро «Манас» аэропортининг матбуот хизмати 8 июнда мамлакат бўйича барча ички қатновлар қайта тикланганини хабар қилди. «Узоқ давом этган карантиндан кейин бугун, 2020 йилнинг 8 июнида Бишкек–Ўш–Бишкек рейси бўйича дастлабки ички авиарейслар хизмат кўрсатди. Йўловчиларнинг умумий сони– 208», — деб билдирилди матбуот хизматидан. Матбуот хизматининг маълумотига кўра, аэропортда ва самолётнинг салонларида дезинфекция ўтказилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талаблари бўйича барча санитар…
Батафсил...Бу йил олий ўқув юртларига қабул онлайн ўтказилади
Коронавирус пандемияси боис бу йил Қирғизистон олий ўқув юртларига қабул Умумреспублика тест (ОРТ) натижаларига кўра ягона тизим билан онлайн-форматда бўлиб ўтади. Бу ҳақда таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нурлан Ўмуров маълум қилди. «Таълим вазирлиги тизим ишлаб чиқди. Абитуриентлар авваллари олий таълим даргоҳига келарди, бу йил бу ишлар масофадан бошқарилади. Бунинг учун абитуриентлар ўз талонларини ОРТ платформаси орқали рўйхатдан ўтказишлари керак»,…
Батафсил...Ўзбекистонга келин бўлган қирғизистонлик аёллар чегарадан ўта олмади
Ўзбекистонга келин бўлган 80га яқин қирғизистонлик аёл Қорасув туманидаги «Дўстук» божхона назорат бекатидан ўта олишмай турибди. Улар орасида ҳомиладорлари ва ёш болалик келинлар ҳам бор. Бу ҳақда “Турмуш” нашри ёзмоқда. Жалолобод вилояти, Сузоқ туманида туғилиб, Тошкентга келин бўлган Ирода Жўрабоева 2 боласи билан уч кундан буён ушбу божхона назорат бекатида кун кечирмоқда. «Мен Ўзбекистондан ота-онамнинг уйига март ойининг бошида меҳмондорчиликка…
Батафсил...Ўш мэри:«Масжидларда санитар қоидаларига амал қилинмаса, қайта ёпилади»
Ўш шаҳрида 8-июндан бошлаб Республика тезкор штабининг рухсати билан масжидлар очилади. Бу ҳақда бугун, 6-июнда онлайн брифинг чоғида Ўш шаҳри мэри Т. Сарибашов маълум қилди. Унга кўра, Ўш шаҳрида 72 масжидда ибодат қилинади. «Биз Ўш шаҳрининг қозиси билан гаплашдик, барча масжидлар санитар талабларга амал қилиб, антисептик, бетқоп билан таминланиши зарур эканини эслатдик. Масжидга кираётган ҳар бир намозхон юзқопни мажбурий турда…
Батафсил...Боғчалардаги ўзгаришлар: Болалар тўпланиб ўйнамайди
5-июнь куни Республика тезкор штаби йиғилишида Таълим ва фан вазирлигининг мактабгача таълим бериш маҳкамаларини очишга тайёргарлик ҳақидаги маълумотлар тингланди. Вазирнинг ўринбосари Надира Жусупбекова тегишли алгоритм ишлаб чиққанлигини, санитар-эпидемиология талаблари тасдиқланганини, ижтимой оралиқ қоидаларига амал қилишни ёдга олиш билан биргаликда янги усуллар ишланганини маълум қилди. «Биз болалар гуруҳ бўлиб ўйнамасликлари учун усулларни ўзгартирмоқдамиз ва биз ижтимоий масофани ҳисобга оладиган ўйинларни таклиф…
Батафсил...HRW: «Қирғизистон ҳукумати фаол Рузиевнинг ҳукмини бекор қилиб, МХДҚнинг таҳдидларига йўл бермаслиги керак»
Иссиқкўл вилоят судига «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Камил Рузиев ноқонуний ҳибсга олиниб, унга нисбатан иш қўзғалгани бўйича апелляция шикояти берилди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли Азат Рузиев хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, адвокатга иш материаллари «охиригача» берилмаган. «Кеча кечқурунгина ололдик, бугун эса соат 17.00га қадар апелляция ёзиб, уни топширишга улгуришимиз керак. 31 майдан протоколини бугунги кунгача ололмаяпмиз. Бир неча бор ариза…
Батафсил...Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги юк машиналарининг навбати 7 километрга чўзилди
Қирғизистон ва Қозоғистон давлат чегарасидаги «Ақ-Тилек» божхона назорат пунктида навбат кутган автомобиллар 7 километргача тизилип навбат кутишмоқда. Tazabek нашрининг мухбири узун навбат кутаётган ҳайдовчилар билан учрашган. Қозоғистонлик Андрей ҳар хафта Қирғизистонга қатнайди. «Доимо 2-3 кун кутамиз. Барчаси коронавирусни баҳона қилишиб, божхонада назорат кучли бўлаётганини айтишади. Тирбандлик 7 километрга етиб қолган», – дейди ҳайдовчи, яна 3-4 кун навбат кутаман дея таҳмин…
Батафсил...Ўшда 8-июндан болалар боғчаси иш бошлайди
Ўш шаҳрида 8-июндан болалар боғчаси болаларни қабул қилади. Аммо санитар талабларга жавоб бера олган боғчаларгина ишлайди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ижтимоий ривожланиш бўлимининг бошлиғи Салтанат Аманова маълум қилди. Унга кўра, шу кунгача маҳсус тузилган комиссия шаҳардага 10 нафар давлат 3 ҳусусий болалар боғчасини ҳолатини текшириб чиққан. «Санитар талабларни бажарган 1 гина боғча аниқланди. Бошқа боғчалар раҳбарияти огоҳлантирилди. Талабларни 8-июнгача бажарсагина…
Батафсил...Масжидларда намоз ўқишнинг янги қоидалари: 1,5 метрлик масофа сақланади , юзқоп тақилади
8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний идораларга бориш учун қўйилган чекловлар олинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алгоритмига асосан, масжидларга беш маҳал намоз ўқиш учун келган намозхонлар қуйидаги қоидаларга амал қилишлари зарур. – юзқоп кийганингизга ишонч ҳосил қилинг; ⠀- камида 1,5 метр масофани сақланг; ⠀- қучоқлаб учрашиш ва қўл бериб кўришманг; ⠀- масжидларда дезинфекцилаш воситалари бўлиши шарт, масжид эшиги остида ҳар бир намозхоннинг тана…
Батафсил...Қирғизистонда яшаётган ҳорижликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар учун “Яшил йўлак”нинг амал қилиш муддати узайтирилди
Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан ҳукумат Қирғизистон Республикасида истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот химати 4-июнь куни маълум қилди. Ҳозирда ҳорижий мамлакатларнинг чегаралари вақтинчалик ёпиқлиги ва парвозларнинг тўхтаб қолгани сабабли, чет эл фуқаролиари ва фуқаролиги йўқ шахслар учун “яшил йўлак” муддатини 2020 йилнинг 1-июлигача узайтириш ҳақида…
Батафсил...15-июндан Халқаро парвозлар қайта тикланади
Халқаро парвозлар 15-июндан бошлаб йўлга қўйилиши режаланмоқда. Бу ҳақда бугун, 4-июнь куни ҳукумат биносидаги онлайн мажлисда Фуқаровий авиация агентлигининг директори Қурманбек Акишев маълум қилди. Унга кўра, ҳозирда ҳаракатлар алгоритми мақулашилмоқда. «Ҳар бир авиакомпания ўз имкониятларига қараб, саналарни тақдим қилмоқда, қачон ва неча маротаба парвозларни амалга оширишини. Ҳозирги вақтда халқаро павозларнинг кўлами ва парвозларнинг частотаси ишлаб чиқилмоқда. Дастлабки алгоритмга кўра, ҳафтасига…
Батафсил...Дастан Бекешев:ИИВнинг 10-бўлими ҳодимлари жуда бой одамлардир
Ички ишлар вазирлигида ҳорижликлар билан ишлайдиган 10-бўлим мавжуд. Уларнинг ҳодимлари коррупцияга ботган. Ушбу фикрни, 3-июнда Олий Кенгашнинг мажлисида депутат Дастан Бекешев маълум қилди. Депутатнинг айтишича, Ички ишлар вазирлигининг 10-бўлими ҳодимлари хитой ширкатларининг ва ҳорижлик талабаларни текшириш вақтида пул талаб қилишади. «Ҳориж фуқаролари милицияга қарши даъво билан милицияга мурожаат қилгани қўрқишади. 10-бўлимнинг ҳодимлари ўта бадавлат одамлар. Доим пул билан юришади. Ушбу фактлар ҳақида…
Батафсил...Қирғизистонда масжидга боришга руҳсат берилди
Кейинги хафтадан, яъни 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний идораларга — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олиниб ташланди. Ушбу қарорни Республика штаби Қирғизистон мусулмонлар диний идорасининг ва бошқа идораларнинг вакиллари билан маслаҳатлашгандан сўнг қабул қилинди. Ҳукуматнинг матбуот хизмати бугун, 4-июнда тарқатган маълумот бўйича, ушбу масканларда санитар чораларнинг сақланишини назорат қилиш ва текширувнинг алгоритми: юзқоп тақиш, кириш қисмларда намозхонларнинг тана ҳароратини…
Батафсил...Собиқ ички ишлар вазири оқланди
Олий суд собиқ ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қонғантиевга нисбатан сўнги ҳукмини эълон қилди. Уни бугун, 3-июнда айбсизлиги исботланганлигини АКИpress агентлигига адвокат Икрамидин Айтқулов маълум қилди. Шу кунгача Бишкекнинг Биринчи май туман суди оқловчи ҳукмини 2019-йилнинг 5-июлида чиқарган эди. Бишкек шаҳар суди ҳам ушбу ҳукмни ўз кучида қолдирган. Айбловчи томонининг маълум қилишича, М.Қўнғантиев 2010-йилнинг 6-7-апрелида содир бўлган, шунингдек Таласдаги қўзғалонларда бурчини…
Батафсил...Ҳуқуқ ҳимоячиси Комил Рўзиев стресс ва очлик сабабли касалхонага ётқизилди
Ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рўзиевнинг ўғли Азат Рўзиев отаси касалхонага ётқизилганини хабар қилди. «Дадам 1 июнь куни стресс ва очлик эълон қилганидан кейин касалхонага ётқизилди. Ҳозир у Иссиқкўл вилоят касалхонасида », – деб ёзди Азат Рўзиев. Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи «Клооп»га берган интервьюсида ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди, аммо ўзи иштирок этиши керак бўлган барча суд жараёнларини 3 июнга қолдиришни илтимос қилганини айтди. 3…
Батафсил...Сиёсий босимлар ва коррупция билан судланганларнинг яқинлари жабрланмаслиги зурур
Бугун, 2-июнда парламентнинг қўмитасида коррупция билан судланганлар ва унинг яқинлари депутатликка номзодини қўйишни тақиқловчи қонун лой иҳаси қаралмоқда. Депутат Алтинбек Сулайманов сиёсий таъқиблар остида қолгалар ва коррупция билан судланган одамларнинг яқинлари жабрланмаслиги зурурлигини айтди. «Коррупцияга қарши курашув бўлиши зарур. Коррупция ишига аралашганлар ўз жазосини олиши тўғри фикр. Аммо унинг яқинлари ҳам жазоланиши бир томондан тўғри, иккинчи томондан нотўғри. Сиёсий босим бўлиб, ноҳақ…
Батафсил...Прокурор блогер Сидиманов учун 6 йил қамоқ жазоси берилишини сўради
2 июнь куни Бишкекдаги Октябрь туман судида блогер Элмирбек Сидимановнинг иши кўриб чиқилди. «Азаттиқ» радиосига унинг адвокати Али Магаевнинг айтишича, прокурор суддан блогер 6 йил озодликдан маҳрум қилинишини сўраган. «Суд лингвистик экспертиза ўтказиш борасидаги бизнинг илтимосномамизни эътиборсиз қолдирди. Сидиманов блогерлар ва хейтерларни оёққа турғизди, улар Сидимановнинг мурожаатидан сўнг блогернинг онаси ва синглиси шаънига фикр билдирдилар. У минтақалараро низога чақирмаган», –…
Батафсил...Қирғизистонда судялар қанча ойлик олишади?
Қирғизистонда биринчи инстанциядаги судялар 25 минг сомгача, иккинчи инстанциядагилар 35 минг сомгача, шунингдек Олий суддаги судялар 45 минг сомгача иш ҳаққи олишади. Бу ҳақда Олий суднинг раисаси Гулбара Қалиева маълум қилди. Қалиеванинг маълум қилишича, судялар кам ойлик олишади . «Судяларга агар бу иш ҳаққига рози бўлиб келсангиз ишланглар, агар ёқмаса тадбиркорлик қилинг деб айтаман. Аммо ойлик оз бўлса ҳам мақоми…
Батафсил...