30,6 мингдан ортиқ қирғизтонлик Россиядан ватанига қайтишди

10-17 август кунлари чартер рейсларида 3915 нафар фуқаро Россиядан олиб келинган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар бермоқда. «Умуман олганда парвозлар тўхтатилганидан бошлаб, 20 мартдан 17 августгача Россиянинг 21 вилоятидан 30 минг 656 киши қайтиб келди. Россиядан 121 та  рейс ва Оренбург ва Самара вилоятларидан Қозоғистон орқали 95 та автобус ташкиллаштирилган”, – дейилади элчилик хабарида. Шуни таъкидлаш керакки, Россия чет…

Батафсил...

Солиқ тўловчиларга солиқ қарзлари бўйича белгиланган жарималари бекор қилинди

Солиқ ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлар 2021 йил 1 июлга қадар қарздорликдан қутилгудек бўлишса, у ҳолда уларга белгиланган жарима ва пенялардан озод қилинадилар. 2021 йил 31 декабрига қадар қутилсалар, у ҳолда жарималар «чегирма»си 50%ни ташкил қилади. Бу ҳақда 17 август куни президент Сўўронбай Жээнбеков томонидан имзоланган “суғурта бадаллари бўйича жарималар, солиқ санкциялари, пенялар, фоизларни реструктуризациялаш тўғрисида”ги қонунда таъкидланади. Қонун парламент…

Батафсил...

Қирғизистонда қайд қилинган ишсизларнинг аксарияти эркаклардир

2020-йилнинг биринчи чорагида Қирғизистонда иш қидирувчилар сони 97,4 минг кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлигига таяниб хабар беради. «Жорий йилнинг 1-апрел ҳолатига  кўра 97,4 минг киши иш излаган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоизга кам», – дейилади баёнотда. Шунингдек, Қирғизистоннинг 78 минг фуқароси ишсиз сифатида қайд этилган. Уларнинг ярмидан кўпи…

Батафсил...

Мактабларни карантинда ёпиш “авлодлар фожиаси” бўлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош эпидемиологи Мария Ван Керкхове COVID-19 касаллигининг иккинчи ва бошқа тўлқинларида карантин жорий қилиб бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у “The Telegraph” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Пандемия бошида ЖССТ барча давлатларга карантин чеклови ўрнатишни тавсия қилганди, бу коронавирус тарқалишининг олдини олиши керак эди. ЖССТ аввал карантин ўрнатиш кераклигига чақирганига қарамай, энди бундай чора кўриш тўғри эмаслигини…

Батафсил...

1-синф ўқувчилари ҳар куни мактабга бориб ўқийдиган бўлди

Янги ўқув йилида биринчи синф ўқувчиларини аввалгидек ҳар куни мактабда ўқитиш қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент Сўўрўнбай Жээнбеков ва Бош вазир Қубатбек Бўрўнов ўртасидаги ҳозирги ижтимоий-иқтисодий вазиятни муҳокама қилиш пайтида маълум бўлди.  «Бош вазир эпидемиологик вазиятни таҳлил қилиш натижасида биринчи синф ўқувчиларини мактабга юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганини Президентга маълум қилди», деди Президент матбуот хизмати. Аввалроқ, 1, 5, 9…

Батафсил...

Бишкекда қарздор 10 минг мижознинг чироғи ўчирилади

Тақсимловчи «Северэлектро» компанияси 17-18 август кунлари 10 минг мижознинг электрини узиб қўйишни режалаштирмоқда. Бунга истеъмолчиларнинг қарздорлиги сабаб, дея хабар беради компания. «Северэлектро»нинг тушунтиришича, 26 мартдан ҳукумат тавсиясига биноан мижозларнинг қарздорлиги сабаб узиш уч ойга тўхтатилди. Айни дамда барча почта бўлимлари одатдагидек ишлаётгани боис, «Северэлектро» ҳам одатдагидек иш режимига ўтди. Электрни узиш масофавий бўлади. Бу вақтгача қарздорлар қарзни узишлари мумкин. Бишкекда…

Батафсил...

Халқаро ташкилотлар Бобомурод Абдуллаевни озод қилишга чақирди

Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Чегарасиз мухбирлар” халқаро ташкилоти (RSF) қирғиз расмийларини ўзбекистонлик журналист ва RSF тадқиқотчиси Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилишга чақирди. Халқаро ташкилот баёнотига кўра, “Чегарасиз мухбирлар” Бобомурод Абдуллаевни Германияга олиб кетиш ҳаракатида бўлган пайтда ўзбек журналисти Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан расмий Тошкент сўровига биноан қўлга олинган. Б. Абдуллаев RSF ошиғич кўмак дастури стипендианти бўлиб ҳисобланади ва унинг…

Батафсил...

Ўзган туманида замонавий туғруқхонанинг қурилиши якунланмоқда

Қирғизистон Президенти Сўўрўнбай Жээнбеков бугун, 13-август куни Ўзган тумани ҳудудий шифохонасининг туғруқ бўлими қурилишини кўздан кечирди. Таъкидлаш жоизки, туғруқхона 1965 йилда қурилган бўлиб, 60 ўринли сиғимга эга. Бино фойдаланишга топширилгандан бери мукаммал таъмирланмаган. Янги бино қуриш зарурати бир неча бор кўтарилган. Бироқ, маблағ етишмаслиги сабабли муаммо ҳал қилинмай келган. Муаммони ҳал қилиш учун Кувайтнинг «Ал-Сафа» хайрия жамғармаси вакиллари билан музокаралар…

Батафсил...

Қирғизистонда ID-карта нархи ошади. Энди паспортни неча сомга оламиз?

Жорий йилнинг 17-августидан бошлаб 2017-йилги ID-карта нархи ошади. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда. Нархларнинг ўсишига сабаб бепул бланкаларнинг чиқмай қолгани сабаб бўлди. Таъкидлаш жоизки, 2017-йилдан бошлаб Давлат рўйхатга олиш хизмати фуқароларга махсус чипли паспортларни бериб келмоқда. Чипда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсий рақами, туғилган йили, манзили, оилавий ҳолати, фуқаролиги, фотосурати ва электрон имзоси мавжуд. «Аввал Кореянинг…

Батафсил...

Қирғизистон келаётган қишда Қозоғистондан электр импорт қилишни режалаштирмоқда

Сув тақчиллиги сабаб Қирғизистон Қозоғистондан 500 млн кВт/с электроэнергияни импорт қилишни режалаштирмоқда. Мана шу миқдор куз-қиш даврини муваффақиятли ўтказиш учун етарли бўлади. Бу ҳақда 12 август куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Миллий энергохолдинг раиси Айтмамат Назаров маълум қилди. Прогнозларга кўра, 2020 йилнинг октябрига бориб Тоқтағул сув омборида сув ҳажми 14,9 млрд кубометрни ташкил қилади, деди Назаров. Ўтган йилларда бу вақтда…

Батафсил...

Куз ва қишда электр тақчиллиги бўлиши мумкин

Тўқтоғул сув омборида сув танқислиги сабабли келгуси куз-қиш мавсумида электр тақчиллиги кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат электр энергиясининг 40% тақсимловчи «Северелектр» компанияси хабар берди. Компания ўтган ҳафтада Бишкекдаги кон фермасининг қонунийлиги бўйича тортишувдан сўнг бу ҳақда баёнот эълон қилди. «Шимол электр» ноқонуний равишда ишлаганини айтди. Компания кутилаётган электр танқислиги сабабли кончилик фермаси фаолияти учун техник шароитларни яратмаслигини билдирмоқда. Ҳукумат бу йил…

Батафсил...

Иш қидиряпсизми? Ишсизлар учун янги веб-сайт ишга тушди

Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги фуқароларни иш билан таъминлаш учун янги веб-сайтини ишга туширди. Бу ҳақда агентлик хабар бермоқда. Янги сайтга http://zanyatost.kg/  манзилидан кириш мумкин. Эндиликда ишсизлар веб-сайт орқали вазирликнинг вилоят бўлимида иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шунингдек, порталда бўш иш ўринлари, пуллик ижтимоий иш, иш ўргатиш, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва ишсизлик учун нафақа тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Касбни…

Батафсил...

Туркия самолётларда қўл юки олиб юриш қоидаларини ўзгартирди

Турк Ҳаво Йўллари йўловчиларга юкларини олиб юришни тақиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. Ушбу қоида ҳам ички, ҳам халқаро йўналишларда қўлланилади ва вақтинчалик ҳисобланади. Асосий мақсад – бортга кириш жараёнини тезлаштириш ва тожливирус тарқалишининг олдини олиш. Энди учоқнинг салонига фақат аёллар ва болалар сумкалари, портфеллар, ноутбуклар, заргарлик буюмлари ва сувенирлар олиб киришга рухсат берилади. Туркия фуқаролик авиацияси маъмуриятига кўра,…

Батафсил...

Ўшдаги умумий овқатланиш жойларининг ишлаш муддати узайтирилди

Ўш шаҳридаги жамоат жойлари жадвалига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Эндиликда умумий овқатланиш жойлари тунги соат ўн иккигача ишлай олишади. Сайилгоҳлар ва боғларнинг ишлашига йўл қўйилмайди. Ушбу қарорни Ўш шаҳар фуқаролик мудофааси штаби томонидан қабул қилинди. Жамоат жойларида барча санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Аввал ресторан ва дўконлар соат 22:…

Батафсил...

Санкт-Петербургда қирғизистонлик эркак ҳомиладор аёлини шафқатсизларча калтаклади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Қирғизистон фуқароси ҳомиладор хотинини калтаклади. Бу ҳақда маҳаллий нашр ёзмоқда. Нашрнинг хабар беришича, 6-август куни 29 ёшли қирғизистонлик аёл касалхонага ётқизилган. Унинг 33 ҳафталик ҳомиласи бор эканлиги аниқланди. У хушсиз ҳолда касалхонага ётқизилган. “У жарроҳлик йўли билан фарзандини дунёга келтирди. Бола тирик, онаси эса оғир аҳволда. Касалхонада келиннинг эри полиция ҳодимлари томонидан ушланган. У сўроқ қилинганидан кейин…

Батафсил...

Халқаро рейслар қайта тикланмоқда. Қирғизистонликлар энди четга чиқа оладими?

Халқаро рейсларнинг тикланиши билан ҳукумат қирғизистонликларни чегарадан ўтишига рухсат берадиган буйруқ тайёрламоқда. Бу ҳақда Фуқаровий авиация агентлиги директори Қурманбек Ақишев брифинг чоғида айтиб ўтди. Модератор Акишевга Қирғизистон фуқаролари қандай сабабларга кўра мамлакатдан чиқиш мумкин деган саволни берди. Акишевнинг сўзларига кўра, ҳозирда Қирғизистон фуқароларининг мамлакатдан чиқиб кетишига рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд эмас. «Ҳукумат қарори билан 20–мартдан бошлаб давлат чегараси ёпилган. Демак,…

Батафсил...

Билл Гейтс: Тожливирус бой давлатларда 2021 йил охирида қашшоқ мамлакатларда 2022 йил охирида тугайди

Баъзи мамлакатлар етарли даражада текширувдан ўтмаган ва давлат органлари томонидан маъқулланмаган коронавирусга қарши вакциналар билан одамларни эмлашади, деди Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс The Wired нашрига берган интервьюсида. «Хитой ва Россия катта тезликда кетмоқда. Дунёнинг қаеридадир кўплаб беморлар тўлиқ ўрганилмаган вакциналар билан эмланишига ишончим комил. Синовларнинг учинчи босқичига қарамасдан, салбий таъсирларни ўрганиш учун бизга уч-тўрт ой керак», — деди Гейтс. Миллиардернинг сўзларига кўра,…

Батафсил...

Хориждан келган қирғизистонликлардан анализ олинмайди ва обсервацияга ётқизилмайди

9 август куни Тожливирусга қарши кураш бўйича Республика тезкор штаби бошқа мамлакатлардан Қирғизистонга аэропортлар орқали қайтаётган фуқаролар учун ўзгартирилган алгоритм ҳақида маълумот берди. Штабга кўра, алгоритм вируснинг мамлакатда тарқалиши ва чет элликлар томонидан аниқланган ҳолатлар сони камлиги сабабли ўзгарган. Фуқаролар келгандан кейин улардан ПЦР анализ олинмайди ва обсервацияга ётқизилмайди. Улар анкета тўлдиради, телефонларига махсус мобил иловани юклаб олиш сўралиб, уйига…

Батафсил...

Дубай-Бишкек-Дубай рейсида кимлар Қирғизистонга кела олади?

Қирғизистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги рейслар қайта тикланди, илк парвозлар 14, 21 ва 28-август кунлари учадиган бўлди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Дубайдаги Бош консуллиги хабар берди. Маълумотларга кўра, «Дубай – Бишкек – Дубай» рейси жума кунлари амалга оширилади ва биринчи рейс 14 августда амалга оширилади. Йўловчилар аэропортда COVID-19 учун бепул экспресс-тестдан ўтадилар. Ушбу самолетда кимлар Қирғизистонга кела олади: Қирғизистон фуқаролари;…

Батафсил...
1 … 37 38 39 40 41 … 52