Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги фуқароларни иш билан таъминлаш учун янги веб-сайтини ишга туширди. Бу ҳақда агентлик хабар бермоқда.
Янги сайтга http://zanyatost.kg/ манзилидан кириш мумкин. Эндиликда ишсизлар веб-сайт орқали вазирликнинг вилоят бўлимида иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Шунингдек, порталда бўш иш ўринлари, пуллик ижтимоий иш, иш ўргатиш, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва ишсизлик учун нафақа тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.
Касбни
танламоқчи бўлган ёки нодавлат мутахассислар йўналиш учун тестдан ўтишлари
мумкин. Шунингдек, иш берувчилар ушбу сайтда маълумот қолдиришлари мумкин.