Хориждан келган қирғизистонликлардан анализ олинмайди ва обсервацияга ётқизилмайди

9 август куни Тожливирусга қарши кураш бўйича Республика тезкор штаби бошқа мамлакатлардан Қирғизистонга аэропортлар орқали қайтаётган фуқаролар учун ўзгартирилган алгоритм ҳақида маълумот берди.

Штабга кўра, алгоритм вируснинг мамлакатда тарқалиши ва чет элликлар томонидан аниқланган ҳолатлар сони камлиги сабабли ўзгарган. Фуқаролар келгандан кейин улардан ПЦР анализ олинмайди ва обсервацияга ётқизилмайди.

Улар анкета тўлдиради, телефонларига махсус мобил иловани юклаб олиш сўралиб, уйига юборилади

Агар вирус ёки гриппнинг аломатлари пайдо бўлса, яшаш жойида шифокор билан мурожаат қилиб, маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Тожливирус пандемияси туфайли бир қатор давлатлар парвозларни тўхтатди ва шу йил март ойида ўз чегараларини ёпишди.

Натижада чет элдаги минглаб қирғизистонликлар ҳукуматдан уларни Қирғизистонга олиб келишларини сўрамоқда. Уларнинг аксарияти Россияда яшаб, ишлаётган муҳожирлардир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ