Қирғизистонда паспорт мафияси мавжудми?

Марказий Осиё давлатлари орасида Қирғизистон паспортини олиш нисбатан осон экани айтилади. Бунга паспорт тайёрловчи ва берувчи идора ходимларининг айримлари билан тил бириктирилиб, пора эвазига фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатни сотиб олиш ҳоллари учраши сабаб қилиб кўрсатилади. Бунгача, бир қатор давлатларда қўлга олинган жиноятчиларнинг аксарияти Қирғизистон паспортига эга бўлгани бир неча бор қайд этилган. Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги бундай ноқонуний кўринишларнинг олдини олиш…

Батафсил...

Ўшдаги Бобур театри капитал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон томонидан бир ярим йилдан ортиқ вақт давомида реконструкция ва модернизация қилинган Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек давлат академик театри биноси фойдаланишга топширилди. 24 апрель куни бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Қирғизистон министрлар кабинети раиси ўринбосари Эдил Байсалов, Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири биринчи ўринбосари Қайрат Иманалиев, ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби Султан Раев,…

Батафсил...

Абдулла Қодирийга қарши ким кўрсатма берган?

Ўнинчи апрель буюк адиб, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий(Жулқунбой) нинг туғилган куни. Абдулла Қодирий (Жулқунбой) – ёзувчи, шоир, таржимон, драматург, ХХ аср ўзбек адабиётининг улкан намоёндаларидан бири, ўзбек романчилиги асосчиси. 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрининг Эскижўва маҳалласида туғилган. Қодирий 1937 йилнинг 31 декабрь куни уйидан НКВДчилар томонидан олиб кетилган. Рўзани тутманглар чунки Муҳаммад, Араб саҳросида оч қолган киши. Қорни…

Батафсил...

Абдулқуддус Мирзаев: “Халқни диний туйғулар кўтариб чиқмайди”

“Ислом нури” веб-саҳифасининг хабар беришича 2007 йилнинг 26 сентябрь куни Мадинаи мунавара ва Маккаи мукарама ўртасидаги йўлда юз берган автоҳалокат туфайли Фарғона водийсида машҳур диний олим Абдували қори Мирзаевнинг рафиқаси Шарифахон опа, ўғли Абдулқуддус Мирзаев ҳамда невараси Абдулвадуд ҳалок бўлган. Хабарда айтилишича, улар Умра ибодатини бажо қилиш ниятида эҳром боғлаб кетаётган эдилар. 27 сентябрь куни Маккатул Мукаррамадаги Масжидул Ҳаромда бомдод…

Батафсил...

Дўстликка раҳна солаётган “Достуқ”: чегара постида яна таъмагирлик

Қирғизистон расмийларининг биргина чегара постида тартиб ўрнатиб қўйишга кучи етмаяптими? Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, маданий ва дўстлик алоқаларининг кун сайин ижобий томонга ўзгариб бораётганидан ҳар икки давлат фуқаролари жуда мамнун. Мамлакат президентларининг яқинда Бишкекда ўтган олий даражадаги учрашувидан сўнг бу алоқаларга янги куч, янги руҳ ва амалий ҳаракатларга катта туртки берилди. Афсуски, битта нопок бузоқ бутун молхонани бузганидек, айрим…

Батафсил...

Маданий ҳордиқ чиқаришни билмайдиган ўшлик “ўзбеклар”

Куни-кеча Ўш шаҳридаги “Наврўз” ресторанида ўзбекистонлик қўшиқчи Достон Эргашев билан сўз устаси Аваз Охун иштирокида базм бўлиб ўтди. Унда меҳмон бўлган ўзбекларнинг аксари ўшликлар бўлгани учун ҳам, шу шаҳардаги миллатдошларим айримларининг маданиятсизлиги ҳақида ёзаман. Базмда одамларни яйраб, ўйинга тушиб, ҳордиқ чиқаришганини ижтимоий тармоқларда ёйинланаётган видеолардан кўриш мумкин. Айримлар ҳаддан зиёд яйраб, ширакайф юргани ҳам видеоларда акс этган. Ҳар сафар шундай…

Батафсил...

Номи улуғ, супраси қуруқ маданий марказларнинг кераги борми?

Декабрь ойида Ўш шаҳар ўзбек миллий маданий маркази қурултойи ўтказилиб, унга янги раис тайинлангани маълум бўлди. Қурултой ҳақида маълумот ижтимоий тармоқларда ёйинлар экан, қатор ўзбек фаоллари ўз норозиликларини билдиришган. Нега қурултой ўтказилиши тўғрисида аввал эълон қилинмади? Нима учун унга бизни чақиришмади? Марказ нима иш қилиши, уни ким бошқаришини билишимиз керак… каби саволлар беришган. Ўзбек миллий маданий маркази дейиларкан, нега ташкилотчилар…

Батафсил...

Ўктамбек Каримов: Олган маошим тушлик қилгани ҳам етмасди

Ўктамбек Каримовни ўшликлар журналист сифатида яхши билишади. Ҳалигача, “эсингдами…” деб, унинг репортажларини эслаб юришади. “Озодлик” тўлқинларида ажойиб эшиттиришлар билан янграган забардаст овоз эгаси Сарвар Усмон ҳам ўша ўзимизнинг Ўктамбек Каримов эканини ҳам яхши биладилар. Яқинда Ўшнинг биринчи ҳақиқий журналисти (айнан шудндай дегимиз келди) билан мухбиримиз чойлаши-иб суҳбатлашди. Шу суҳбатдан илинганимизни Сиз ҳам оз бўлсада кўп ўрнида кўриб, бир танишиб чиқинг.…

Батафсил...

Ғанижон Холматов: “Ҳаёт ташвишларидан озод инсонни тезроқ кўришни истардим”

Муғанний – Ғанижон Холматовнинг оҳорли, ширали ғазаллари дилларни эритади, оҳу қизларнинг юрагини ўйнатади. Ижтимоий сиёсий шеърлари билан кўпларни “уйғотиб”, кўплаган “айбдорларни” юрак ўйноқи қилади. Шоир ғазалларини Шерали Жўраев, Муҳаммадкарим Соипов, Ғайрат Усмонов, Муҳриддин Ҳолиқов каби ҳофизлардан эшитганингиз бор. Бундан ташқари актёр, режиссёр, сиёсий шарҳловчи сифатида танилган ўшлик Ғанижон Холматов бугун бизнинг суҳбатдошимиз.   – Домла, биринчи марта қачон шеър ёзгансиз, эслай…

Батафсил...

Баҳодиржон Юнусов: “Уйланишим керак, ака, қиз топилмаяпти”

Бу гал суҳбат учун сиёсат билан иши бўлмаган, бизнинг назаримиздаги мантиқни суймайдиган, Ўшликларнинг деярли барчаси танийдиган, шаҳар чорраҳаларида туриб олиб, ДАН ходимларининг асабига тегадиган, сулув қизларга беозор тегишадиган Баҳодиржон Юнусовни танладик. Одамлар орасида ўз ташвиши билан яшаётган бу галги қаҳрамонимиз ҳақидаги суҳбат сизга эриш туюлмайди деган умиддамиз. Чунки у ҳам инсон. Инсонки, бировни алдамайдиган, бировга зарари тегмайдиган. Инсонки, биз кўпда…

Батафсил...

Бу миллатга жадидлар керак…

Жаҳон адабиётидаги энг машҳур, савияли китобларга назар солсак, у китобларда ўша давр муаммоларини дақиқ нуқталаригача очиб бериш, ўша замон муҳитига олиб кириш аъло даражада бажарилган. Шунинг учун ҳам бу китоблар йиллар довонидан муваффақиятли тарзда ўтиб келмоқда. Адабиёт даромад қиладиган соҳа эмас. Адабиёт – миллат тарбияловчисидир. Адиб шуни тушуниб етиб, елкасидаги масъулиятни ҳис қилиб ёзса, унинг асари барҳаёт қолади. Ҳақиқий асар…

Батафсил...

Ақилбек Жапаров: Бош вазир: Йил охиригача Боткенда 150 та уй қурилади

2022 йил охиригача Қирғизистон Республикасининг Боткен вилоятида 150 та уй қурилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Жогорку Кенеш йиғилишида маълум қилди. Боткенда уйлар қуриш масаласи 8 декабрь куни парламент йиғилишида депутат Жанар Акаев томонидан кўтарилган эди. Унинг сўзларига кўра, қурилиш компаниялари вакиллари чегарадаги можаро пайтида вайрон бўлган турар-жой объектларини қуриш учун маблағларнинг катта қисмини олмаган. “Аввалроқ Боткенда уйлар…

Батафсил...

Ўзбекистон камида 5 миллион долларга таъмирлаётган Ўш ўзбек академик театри 105-мавсумни бошлади

Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек академик театри 21 октябрда ўзининг 105-мавсумни бошлади. Қирғизистонда энг биринчи бўлиб ташкил этилган театр Ўзбекистон ҳукумати молиявий кўмагида таъмирдан чиқарилаётгани учун Бобур театри санъаткорлари спектаклларни Султан Ибраимов номидаги Ўш миллий қирғиз драма театрида намойиш этмоқда. Бобур номидаги Ўш ўзбек академик драма театрида таъмир ишлари 2021 йилнинг 13 сентябрида бошланган. Марказий Осиёдаги энг кекса театрлардан бири бўлган…

Батафсил...

Маъмуржон Шокиров: “Андижон полькаси” – дадамнинг мусиқаси”

Бизнинг бу галги суҳбатдошимиз бастакор, журналист ва ишбилармон миллатдошимиз Маъмуржон Шокировдир. – Ҳожи ака, келинг, суҳбатимизни талабалик йилларингизни эслашдан бошласак. – Эллик ёшга қадам қўяётган одам учун озгина бачканароққа ўхшаб туюлса ҳам, бир нарсани айтиб бермоқчиман. Қисқаси, мактабда ўқиб юрган пайтимизда бир қиз бўларди. Шу қизни яхши кўриб қолганман. У (яхши кўришга хали ақли етмасмиди, бизнинг пайтимизда анча соддалик яхшийди)…

Батафсил...

Қирғизистоннинг 100 дона паспортини Туркияга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

100 дан ортиқ Қирғизистон паспортини Туркияга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш вазири Талант Иманов маълум қилди. Унга кўра, аҳолини рўйхатга олиш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан инвентаризация ишлари олиб борилмоқда, Ўзган вилоятида ўтказилган текширув давомида утилизация қилинадиган 1200 дона паспорт тақчиллиги аниқланган. Имановнинг таъкидлашича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ушбу иш бўйича 7 кишини, жумладан,…

Батафсил...

Қирғизистон Россиядан «қора рўйхат»даги муҳожирларни амнистия қилишни сўради

Бу ҳақда Жеенбек Кулубаев 27 апрель куни Жогорку Кенеш йиғилишида Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига ўз номзодини кўриб чиқиш чоғида маълум қилди. (Бугун парламент Қулубоевнинг вазирликка номзодини қўллаб-қувватлади – таҳр.). “[Қирғизистонлик муҳожирлар учун] Амнистияга келсак… У 2019 йилда амалга оширилган эди. Ҳозир биз яна икки марта мурожаат қилдик. Яқинда Россиядан катта делегация келди, улар билан учрашувларда шу масалани кўтардик.…

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон умумий сувдан фойдаланиш муаммоларини биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда

Қирғизистон Республикасининг Боткен вилоятидаги Ширеч насос станцияси Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликда таъмирланади. Боткен вилояти ҳокими Учқунбек Жўробоев Озодлик мухбирига 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Сўх вилояти ҳокими Саидбаҳор Саидмусаев билан учрашувда шундай келишувга эришилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, 22 апрель куни Суу-Баши қишлоғи аҳолиси вилоят марказига йиғилиб, Ўзбекистондан сув оқиб чиқмай қолгани, қишлоқ хўжалиги экинлари зарар кўрганидан норозилигини билдирган. Сув…

Батафсил...

Қирғизистонда солиқ қарзи учун хорижга чиқиш тақиқи қўлланила бошланди

Қирғизистон Республикаси Давлат солиқ хизмати солиқдан қарзи бўлган 535 нафар солиқ тўловчининг мамлакатдан чиқишини чеклаб қўйди. Яна 1128 нафар солиқ тўловчига оид материаллар қарор қабул қилиш учун Адлия бошқармасига юборилди. Давлат солиқ хизматининг тушунтиришича, 2022 йил 1 январдан кучга кирган янги Солиқ кодексига кўра, солиқ органлари солиқ қарзи бўлган жисмоний шахс ёки ташкилот раҳбарининг саёҳатини чеклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш…

Батафсил...

Қирғизистонда Ҳаж зиёрати нарҳи 4500 доллар бўлиши мумкин

Бу йилги Ҳаж сафари нарҳи 4500 доллар бўлиши мумкин. Бироқ, бу ҳозирча тахминий нарх. Бу ҳақда Ҳаж сафарини уюштириш бўйича штаб раҳбари Абибилла Қадирбердиев 21 апрелдаги матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу нарх ўтган йилгига нисбатан 1000 долларга қиммат. Бу йил Қирғизистондан Ҳажга борувчилар учун 2766та ўрин берилган. Зиёратчилар пулни 25 апрелдан 30 апрелгача тўлашлари керак. Зиёратчиларни Ҳажга…

Батафсил...

Юртнинг асл ўғлон ва қизларининг ҳаёти тарих зарварақларига муҳрланмоқда

Яқин тарих битиклари акс этган «Мозийға қайтиб…» китобининг иккинчи жилди нашрдан чиқди. Китоб муаллифи Одилжон Дадажоновнинг сўзларига кўра, унда тўқсонга яқин таниқли қирғизистонлик ўзбекларнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган бўлиб, тарихий суратлар билан безалган. “Иккинчи китобимиз кўриниши худди биринчиси каби. Ўзгачалиги, китобимизда ҳаёти ва ижоди ёритилган ҳар бир шахснинг иккитадан ортиқ суратлари жойлаштирилган. Биринчи китобда қаҳрамонларнинг фақат биттадан сурати бор эди.…

Батафсил...
1 … 23 24 25 26 27 … 52