Учар қишлоғини оралаб ўтган йўлга асфальт тўшалмоқда

Ўш шаҳрини Ак-Тилек ҳамда Алимбек-Дотҳо муниципал ҳудуди билан боғловчи (собиқ Турон шаҳарчаси) Тўланбай Сатиев кўчасидаги йўлга асфальт тўшалмоқда. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди. Шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев топшириғига биноан Т. Сатиев кўчасининг (Ак-Тилек халқа йўлидан “Учар” каналигача) йўлни кенгайтириш ва янги асфальт босиш ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил...

Ўшда ҳудудий раҳбарларга янги хизмат автомобиллари совға қилинди

Ўш шаҳар муниципал ва қишлоқ ҳудудий бошқармалари раҳбарларига янги хизмат автомобиллари топширилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, калитларни шаҳар мэри Женишбек Токторбаев топшириб, раҳбарларни шаҳар равнақи йўлида фаол ишлашга чақирди. Бу машиналар шаҳар мэрияси бюджетидан харид қилинган. Айни пайтда Ўш шаҳрида 6 та муниципал ва 3 та қишлоқ ҳудудий бошқармалари фаолият кўрсатмоқда.

Батафсил...

Ўш вилоят ИИБ: Диққат қидирув!!!

2009 йилда туғилган ўзганлик Муслима Адахамова қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. Маълумотга кўра, 2025 йил 15 октябр куни Ўзган тумани ички ишлар бўлимига Ўзган туманида яшовчи, 1988-йилда туғилган А.Н. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унда жорий йилнинг 13 октябр куни унинг 2009 йил 22 майда туғилган қизи Адахамова Муслима Шерзатовна Ўзган шаҳридаги…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги Аманбай Жунусов кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Ўш шаҳар мэрияси маълумотларига кўра, Аманбай Жунусов кўчасининг Қурмонжон дотҳо кўчасидан Алиев кўчасигача бўлган қисми асфальт ётқизиш ишлари муносабати билан вақтинча ёпилади. Йўл таъмирлаш ишлари тугаллангач, транспорт ҳаракати қайта тикланади. Шаҳар мэрияси ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликларни тушуниб, муқобил кўчалардан фойдаланишни сўради.

Батафсил...

Энергетика вазирлиги фуқароларни электр энергиясидан тежамкор фойдаланишга чақирди

Вазирлик ҳар бир фуқаро электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиши кераклигини айтди. Маълумотларга кўра, аҳоли сонининг кўпайиши, янги уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларининг барпо этилиши, йўлларнинг ёритилиши ва технологияларнинг ривожланиши электр энергиясига бўлган талабни оширган. Шу билан бирга, бутун дунёда сув ресурсларининг камайиши ГЭСлар фаолиятига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Вазирлик таъкидлаганидек, энергия ресурслари чекланган, шунинг учун тежалган ҳар бир киловатт мамлакат энергетика…

Батафсил...

Ёнилғи нархини асоссиз ошириб юборганларга чора кўрилади

Қирғизистонда ёқилғи-мойлаш материаллари нархини ортиқча ва асоссиз ошириб юборган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Бу ҳақда Монополияга қарши тартибга солиш хизмати раиси Женали Орозбаев “Кабар” агентлигининг “Элден Собол” дастурининг жонли эфирида маълум қилди. Унга кўра, АИ-92 ва дизел ёқилғиси ижтимоий аҳамиятга эга товарлар рўйхатига киритилган. «Агар ёқилғи нархи асоссиз оширилса ва нефт савдогарлари нархларни ўзлари хоҳлаганча белгилашни бошласа, бизнинг хизматимиз…

Батафсил...

Ўшда яна икки кўча таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Ўш шаҳридаги С. Маатов ҳамда Толонов тор кўчалари капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Очилишда шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов ва маҳаллий аҳоли иштирок этди. Маатов кўчаси (Алиев кўчасидан Алимбек дотҳо кўчасигача) капитал таъмирдан чиқарилди. Йўлга асфальт ётқизилди, икки четига пиёдалар йўлаклари, ирригация лотоклари ҳам қурилди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилди. Толонов тор кўчаси эса “Элите хаус” ва “Рифат”…

Батафсил...

Ўш милицияси тунда ёлғиз юрган ўсмирларнинг шахсини аниқламоқда

Ўш вилояти ИИБ ходимлари томонидан “Ўсмир – тун” номли рейд тадбири ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, рейд 23 сентябрдан 27 сентябргача давом этади. Тадбир давомида ички ишлар органлари ҳамда Оила ва болаларни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан соат 22:00 дан кейин ёлғиз юрган ўсмирлар аниқланиб, уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб…

Батафсил...

Қирғизистонда 50 минга яқин оилага электр энергияси учун имтиёз берилди

Қирғизистонда 2021 йилдан бери фаолият юритаётган кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш дастури давом этмоқда. Унинг доирасида “оилавий ёрдам” нафақасини оладиган 16 ёшгача бўлган болали оилалар электр энергияси учун имтиёзли тариф асосида тўлашлари мумкин. 2024 йилнинг май ойидан бошлаб 1 кВт/соат учун нарх 55,4 тийин этиб белгиланди. Ижтимоий ҳимоя вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар ойда нафақа олувчилар рўйхати янгиланади ва Энергетика вазирлигига…

Батафсил...

Қирғизистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва техпаспорт берила бошлайди

1 октябрдан Қирғизистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва транспорт воситалари рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар берила бошлайди. Бу ҳақда Президент департаменти мулкини бошқариш бошқармаси бошлиғи Канибек Туманбаев “Учқун” АЖга ташрифи чоғида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, янги ҳайдовчилик гувоҳномалари каттароқ хавфсизликни таъминлайди. «Аввалги лицензиялар буни таъминламаган. Энди улар чиплар билан жиҳозланган. Уларни қалбакилаштириш мумкин эмас», – деди у. Автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш…

Батафсил...

Ўшда милиция тиланчиликка қарши рейд ўтказди

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси вояга етмаганлар билан ишлаш инспекцияси ходимлари томонидан “Тиланчи” номли рейд ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, рейд давомида 14 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилиб, тегишли баённомалар расмийлаштирилган. Ота-оналари тиланчилик учун олиб чиққан 6 нафар ўсмир болалар уйларига жойлаштирилди. Шунингдек, ижтимоий хизматларга 10 та ахборот хати юборилди. Ички ишлар ходимлари…

Батафсил...

Қирғизистонликларга сайловда масофадан туриб (онлайн) овоз бериш имконияти яратилди

Қирғизистонда сайлов қонунчилигига киритилган янги тузатишлар асосида фуқароларга масофадан туриб овоз бериш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, 2025 йил 9 июнда қабул қилинган 113-сонли Конституциявий қонуни доирасида сайлов жараёнларига онлайн идентификация орқали масофавий овоз бериш механизми жорий этилмоқда. Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси дастурий-техник таъминотни тайёрлаб, тизимни синовдан ўтказмоқда. Эндиликда ҳар…

Батафсил...

Муқобил (алтернатив) ҳарбий хизмат учун тўловлар ошиши мумкин

Мудофаа вазирлиги муқобил ҳарбий хизмат учун тўловларни ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. 18-25 минг сом бўлган жорий тўловларни 25-50 минг сомга ошириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, сафарбарлик резервига қатнашишни хоҳловчилар учун тўловлар 75-90 минг сомгача ошиши мумкин. Қонун лойиҳасида ҳарбий рўйхатга олиш қоидаларини бузган шахслар учун жарима миқдорини 1 минг сўмдан 10 минг сомгача ошириш ҳам кўзда тутилган.

Батафсил...

Ўшдаги «Бексултан», «Шоколад» ва «Келечек» бозорлари июль охирида кўчирилади

«Бексултан» ва «Шоколад» бозорлари 27-июлдан, «Келечек» бозори 31-июлдан кўчирилади. Ўш шаҳрининг марказий қисмида жойлашган бозорларни янги шаҳар бозорига кўчириш ишлари давом этади. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилди. Масалан, “Бексултан” ва “Шоколад” бозорларига кўчиш бўйича савдогарларга ёзма равишда хабар берилган. Унга кўра, бозор 27 июл куни тўлиқ кўчирилади. Бир йил аввал “Келечек” бозори раҳбариятига савдогарларни кўчириш учун янги…

Батафсил...

Қирғизистонликларнинг аксарияти мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди

Қирғизистонда мамлакатдаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи фуқаролар улуши ортган. Агар 2022 йил бошида глобал сўров иштирокчиларининг 70 фоизи шундай фикрда бўлган бўлса, жорий йил июнь ойида бу кўрсаткич 90 фоизга ошган. Бу ҳақда Жаҳон банки (ЖБ) томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларидан фойдаланган ҳолда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, гап 2021 йил декабридан бери Жаҳон банки экспертлари томонидан…

Батафсил...

Ҳоким уч эгизакнинг оиласига квартира ҳужжатларини топширди

Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев 2022 йилда уч эгизакни дунёга келтирган Рахат Исаевага уч хонали квартиранинг ҳужжатларини расман топширди. Шаҳар раҳбари аввалроқ оилага уй-жой беришни ваъда қилган эди. Янги квартиранинг майдони 100 квадрат метрни ташкил қилади. Рахат Исаева кўп фарзандли, жами олти фарзанд, жумладан, уч эгизакнинг онаси. Уч эгизакларга Алмаз, Аслан ва Агнар деб ном беришган.

Батафсил...

Тошкент марказида қирғиз ўтовлари

Ўзбекистон пойтахтида Қирғизистон маданият кунлари бўлиб ўтди 19-20 июль кунлари Ўзбекистон пойтахтининг қоқ марказида қирғиз ўтовлари пайдо бўлди ва хоҳлаган кимса унга ташриф буюриши мумкин эди. Тошкентдаги «Кўк гумбазлар» маданият боғида жойлашган «Кыргыз айылы» («Қирғиз қишлоғи») Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида ўтказилаётган Қирғизистон маданият кунларининг оммавий ва оммабоп объектига айланди. 18 июль куни Форумлар саройида қишлоқнинг расмий…

Батафсил...

Жалолободлик Тенизбек AҚШнинг 10та университетига ўқишга кириб, 1 миллион долларлик грант ютиб олди

Президентнинг Жалолобод вилоятидаги вакили Aбсаттор Сирғабоев AҚШнинг 10 та университетига ўқишга кирган ва 1 миллион доллар грант ютиб олган битирувчи Тенизбек Тўқтўмушевни қабул қилди. Вилоят ҳокимлигидан маълум қилишича, Тенизбек Қурмонбек Ботир номидаги қирғиз-турк лицейини тамомлаган. Сирғабоев бу кўрсаткич вилоятнинг таълим соҳасида эришган катта ютуғи эканлигини таъкидлаб, Тўқтўмушев Тенизбекга ўқишларида муваффақиятлар тилади. Тенизбек 2006 йилда Жалолобод шаҳрида туғилган. 7-синфгача С.Давлетов номидаги…

Батафсил...

Қамчибек Ташиевнинг ўғли Қирғизистон миллий терма жамоасига таклиф қилинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари ва айни вақтда Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) президенти Камчибек Ташиевнинг ўғли Эмир-хон Қидиршаев илк бор миллий терма жамоанинг Қирғизистон жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари кенгайтирилган буюртмасига киритилди. Футболчилар рўйхати терма жамоанинг расмий телеграм-каналида эълон қилинди. Transfermarkt хабарига кўра, Эмир-хон Қидиршаев Испаниянинг «Сант-Кугат» клуби аъзоси сифатида қайд этилган. Қамчибек Ташиевнинг айтишича, унинг ўғли беш йилдан бери…

Батафсил...

Хорижга ишчи кучи экспорт қилаётган Қирғизистонда муҳожирларга қарши кайфият кучаймоқда

Москвада пицца буюртма қилсангиз, уни қирғиз курьери уйингизга олиб келиш эҳтимоли катта. Бишкекда шундай қилсангиз, тиббиёт мактабига пул тўламоқчи бўлган ёш покистонлик куръер келиши мумкин. Яъни, ўтган ҳафтагача. 17-18 май кунлари кечаси Бишкекда жанубий осиёлик талабалар оломон ҳужумига учради. Бу воқеа Қирғизистондаги муҳожирлар ҳам Россиядаги марказий осиёликлар каби ксенофобик зўравонликка дучор бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Март ойи охирида Москва яқинидаги “Крокус…

Батафсил...
1 … 19 20 21 22 23 … 52