Дунёдаги энг катта шаҳарлар ва мамлакатларнинг онлайн маълумотлар базаси Numbeo яшаш қиймати бўйича давлатлар рейтингини тузди. Қирғизистон яшаш қиймати бўйича дунёдаги энг арзон 10 мамлакат қаторига кирди. Истеъмол нархлари индекси бўйича Бермуд ороллари етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Швейцария, Норвегия, Исландия ва Япония. Истеъмол нархлари индекси маълум вақт оралиғида истеъмол савати товарлари ва хизматларига ўртача нарх даражасини кўрсатади. Бунга озиқ-овқат маҳсулотларининг…
Батафсил...Bo'lim: Дунё
Туркманистонда эркакларнинг соқоли қирилмоқда
Туркманистонда Лебап вилоят расмиийлари яна эркакларнинг соқолини мажбуран олмоқда ва мусулмон ақидаларига амал қиладиган фуқоролар таъқиб остига олинган, дея хабар беради Азатлиқ радиоси (Озодлик Радиосининг туркман таҳририяти). Туркманобод шаҳри ва Фарап туманида полиция ва Миллий хавфсизлик вазирлигининг ходимлари бозор ва кўчаларни айланиб юриб, ёш диндорлар ва 60 ёшгача бўлган эркакларни милиция бўлимига олиб бормоқда. Бу ерда уларнинг соқоллари мажбуран олинмоқда…
Батафсил...Росавиация 1-августгача халқаро парвозларни тақиқлади
Федерал ҳаво парвозлари агентлиги (Росавиация) хорижликлар Россияга киришига қўйилган чекловларни 31-июлгача чўзди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилмоқда. Ушбу телеграммани Домодедово аэропорти ва S7 авиакомпанияси олганлигини тасдиқлаган. Баҳор ойларида ҳукумат тожливирус пандемияси сабабли халқаро ва чартер рейсларни тўхтатиб, 15-июлда қайта тикланишини айтган эди. Чекловлар экспорт парвозларига, юк, почта, санитар ва инсонпарварлик парвозларига, бўш учоқларни техник кўрикка олиб боришга, мамлакат ҳудудидаги транзит…
Батафсил...Қозоғистонда 14 кунлик карантин жорий қилинади
Ҳукумат комиссияси 5 июлдан 14 кун муддатга «эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш» чоралари жорий этилишини тасдиқлади, унга кўра оммавий тадбирлар тақиқланади ва кўчаларда, парк ва хиёбонларда уч кишидан ортиқ гуруларнинг ҳаракатланиши чекланади. Кўрилиши кутилаётган чораларнинг деталлари ҳақида комиссиянинг 2 июл кунги мажлисида Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой атрофлича маълум қилди. Кўриладиган чораларга биноан минтақалараро йўловчи транспорти ҳаракати тўхтатилади, транспорт фаолияти вақтига…
Батафсил...Хориж авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларни тиклайди
Хорижнинг 20дан зиёд авиация соҳасидаги Turkush Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, «Сибир» каби қатор авиакомпания ва Uzavia вакиллари иштирокида ўтган онлайн-конференцияда халқаро авиақатновларни қайта тиклашга тайёр эканликлари билдирилди. Музокараларда пандемия ва ундан кейинги ҳолатларда хорижий авиакомпанияларнинг ўзаро парвозларни қайта тиклаш ва самарали йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. «Албатта Ўзбекистон аэропортлари авиаташув, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш…
Батафсил...Қозоғистон халқаро парвозларни тиклайди
Қозоғистон хориж мамлакатлари билан ҳаво рейсларини аста-секинлик билан тиклайди. Расмий хабарларга кўра, 20-июндан бошлаб, Туркия, Жанубий Корея, Таиланд, Грузия ва Японияга самолетларни босқичма-босқич учиришни режалаштирмоқда. Парвозлар сони, вақти икки мамлакатнинг бирлашган келишувлари асосида аниқланади. Авиабилетларни авиакомпаниялар сайти орқали сотила бошлайди.
Батафсил...Қант шаҳридаги ҳарбий авиабазанинг бир қисмига Россия эгалик қилади
Қирғизистон парламентининг Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси 9 июнда Россиянинг Қант шаҳридаги авиабазаси бўйича шартноманинг айрим бандларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификациялаш юзасидан қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Мазкур қонун лойиҳасида Қантдаги ҳарбий авиабазанинг самолётлар учиб-қўниш майдончасини Россия таъмирлаши ва бу ҳудуд Россия мулки сифатида эътироф этилиши таъкидланган. Лойиҳанинг мазкур банди депутатларда “Қирғизистон ҳудуди Россияга ўтиб кетади”, деган ташвиш пайдо…
Батафсил...Бишкеклик шифокор Дубай амиридан «олтин виза» олди
Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)да ишлаётган қирғизистонлик Чинара Жантошева коронавирусга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун Дубай амири Мақтум ибн Рашид Ал Мақтум томонидан “олтин виза” билан тақдирланди. Визанинг бу категорияси БААда 10 йил муддат давомида ишлаш имкониятини беради. Чинара Жантошеванинг мутахассислиги анестезиолог-реаниматолог бўлиб, ўлим ва ҳаёт ўртасида курашаётган беморлар билан бевосита ишлайди. Унинг тан олиб айтишича, 11 йилдан бери ишлаб келаётган давлатга…
Батафсил...Ҳиндистондан Қирғизистонга 16 қирғизистонлик қайтиб келди
Қирғизистонга 1-июнда Ҳиндистондан «Air India» авиакомпанияси билан 16 киши олиб келинди. Уларни Бишкекдаги «Манас» халқаро аэропортида кутиб олишди. Дели — Бишкек рейсини Ҳиндистон ўз фуқароларини Қирғизистондан олиб кетиш учун уюштирган. Юртига қайтганлар обсервацияга олинди. Коронавирус дунё бўйича кескин тарқала бошлагани сабаб кўплаб ўлкалар халқаро авиақатновларни тўхтатишди. Шу сабабли чет ўлкаларда юрган қирғизистонликлар юртига қайта олмай қолган. Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз фуқароларини…
Батафсил...Олма-Oтада 30 майдан масжидлар очилади
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 30 майдан ибодатхоналар ўз фаолиятини қайта бошлайди. КТК телеканали хабарига кўра, бунга оид қарор шаҳар бош санитар врачи Жандарбек Бекшин томонидан чиқарилган. Айни пайтда жамоа бўлиб диний маросимлар ўтказиш учун тақиқ сақланиб қолади. Бу ерда гап жума намозлари, черковлардаги шанба ва якшанба кунги ибодатлар ҳақида бормоқда. Мазкур чеклов коронавирус инфекциясини тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган. Ибодат чоғида…
Батафсил...«30 минг операция». Қирғизистонлик хирург Мамбет Мамакеев Гиннесслар рекорди китобига кирди
92 ёшлик хирург Мамбет Мамакеев энг узоқ вақтдан буён хирург бўлиб фаолият олиб бораётган шифокор сифатида Гиннесслар рекорди китобига қайд қилинди. Бу ҳақда ушбу ташкилотнинг расмий сайтида хабар қилинмоқда. Хабарга кўра, рекорд 2020-йилнинг 29-февралида қайд қилинган. Шу кунгача Мамакеев хирург сифатида 67 йил 181 кун ишлагани айтилмоқда. Бундан ташқари тиббиёт соҳасидаги мувафақиятлари учун Қирғизистоннинг фаҳрий фуқароси номи берилгани ҳақида ҳам сайт…
Батафсил...Сўўрўнбай Жээнбеков Москвадаги Ғалаба Парадида иштирок этади
Қирғизистон президенти Сўўрўнбай бай Жээнбеков Москвада Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган парадда иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Толгонай Стамалиева маълум қилди. Аввалроқ Россиянинг айрим ОАВ Жээнбеков парадда иштирок этиши ҳақида ёзди. 26 май куни Россия президенти Владимир Путин парад ўтадиган санани эълон қилди ва унга тайёргарлик кўришни топширди. Парад 24 июнда…
Батафсил...Тожливирус: Халқаро ташкилотлар ва чет давлатлардан келаётган инсонпарварлик ёрдамлари
Тожливирусга қарши курашиш мақсадида халқаро ташкилотлар ва чет давлатлардан инсонпарварлик ёрдамлари келмоқда. Республика тезкор штабининг маълумоти бўйича, 9-мартдан 25-майгача 38 минг 653 (38 653) дона ҳимоя воситалари (костюм, кўз ойнак, бахила ва қўл қоп) келди. Сунъий нафас олиш ускунаси – 18; Кислород берувчи ускуна – 52; Қўл билан нафас олдирувчи ускуна – 40; ПЧР-тестдан – 2684; Экспресс-тест – 146 000;…
Батафсил...Меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари 19%га камайди
2020-йилнинг биринчи чорагида меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари 19%га камайди. Бу ҳақда онлайн матбуот анжуманида Миллий банкнинг раиси Тўлқунбек Абдигулов маълум қилди. Мулозимнинг айтишича, жорий йилда якка тартибдаги пул ўтказмалари 343 миллион долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 19%га кам. Қирғизистонда тадбиркорликнинг фаоллиги сустлашиб, январь-апрель ойлариди ялпи ички маҳсулот 3,8%га камайган. Қайта тикланган қарзларнинг миқдори 65 млрд 299 млн сомни…
Батафсил...Ўзбекистон бир кунда 6 миллион юзқоп ишлаб чиқармоқда
Ўзбекистонда 275 та корхона томонидан кунига 6 миллиондан ортиқ юзқоп ва 45 мингта ҳимоя комбинезонлари ишлаб чиқарилмоқда. 1,7 миллион дона юзқоп ва 1,2 миллион дона комбинезон гуманитар ёрдам сифатида жўнатилган, 13,4 миллион юзқоп эса экспортга йўналтирилган. Юзқоплар ишлаб чиқариш бўйича Наманган (36 та корхона), Андижон (28), Тошкент (26) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (29) етакчилик қилмоқда. Уларнинг улушига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 75…
Батафсил...Москвадан Бишкекга 372 нафар ёш болали ва ҳомиладор аёллар қайтишди
26-май куни Россиянинг Москва шаҳридан Бишкек шаҳарига Қирғизистоннинг 372 фуқароси қайтиб келди. Улар орасида 5 ойдан 8 ойгача бўлган муддатдаги 319 нафар ҳомиладор аёллар келган. Шунингдек 53 аёл 2 ёшгача бўлган ёш болалари билан йўлга чиққан. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасининг маълум қилишича, шифокорларнинг тавсияси билан 33 нафар ҳомиладор аёлга самолётга чиқишга руҳсат берилмаган. Сабаби уларнинг ой куни яқинлаб қолганидир. Шунингдек парвозга…
Батафсил...Евросиё тараққиёт банки Қирғизистонга 3 дона самолёт олиб беради
Евросиё тараққиёт банки Қирғизистондаги ички парвозларни амалга ошириш учун бир авиакомпанияга уч янги самолет олиб беришга кўмак беради. Бу хақда ЕТТБнинг матбуот хизмати маълум қилди. ЕТТБнинг раҳбари Андрей Бельяниновнинг айтишича, банк уч учоқни ҳарид қилиш учун маблағ ажратади ва бу лойиҳани давлат транзит лизинг компанияси орқали амалга оширади. Бундан ташқари, ЕТТБ Қирғизистондаги саккиз аэропортни модернизациялаш ва реконструкция қилиш бўйича таклиф…
Батафсил...Чет элда юрган 154 нафар қирғизистонлик тожливирус инфекциясини юқтириб олди
Ҳозирда хорижда юрган 154 нафар қирғизистонлик тожливирус инфекциясини юқтириб олган. Бу ҳақда Штаб мажлиси давомида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нурлан Абдрахманов маълум қилди. Абдрахмановнинг айтишича, Россияда 105 нафар инсон COVID-19 касалига чалинган, Бирлашган Араб Амирлигида – 7 киши бўлса (5 даволанган), Покистонда – 22 (барчаси даволанган), Ҳиндистонда – 7 (1 киши вафот этган, 6 даволанган), Испанияда – 1 (даволанган), Малайзияда…
Батафсил...Оренбург вилоятида чодирларда яшаётган 500га яқин қирғизистонлик автобусларда Бишкек томон йўлга чиқди
Оренбург вилоятида бўлиб турган 448 нафар Қирғизистон фуқароси Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтди ва Бишкек томон йўлга чиқдилар. Бу ҳақда ҚР ТИВ матбуот хизмати хабар берди. ҚР ҳукумати томонидан берилган 9 автобусда бўлган қирғизистонликлар ягона колонна бўлиб Қозоғистон йўл полицияси ҳамроҳлигида Қозоғистон-Қирғизистон давлат чегараси томон йўл олди. ҚР ТИВ Россия ҳудудларида бўлган қирғизистонликларга мурожаат қилиб Россия-Қозоғистон давлат чегараси ёпиқ бўлгани боис Оренбург…
Батафсил...Марказий Осиё ва Россия дипломатлари коронавирусга қарши кураш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилади
Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари 2020 йилнинг 21 май куни видеоконферецалоқа шаклида мажлис ўтказадилар. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, мажлисда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари иштирок этади. “Тадбир давомида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия вазирлари учинчи учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашиш, Афғонистондаги вазият, савдо-иқтисодий ва минтақавий ҳамкорликнинг…
Батафсил...