Росавиация 1-августгача халқаро парвозларни тақиқлади

Федерал ҳаво парвозлари агентлиги (Росавиация) хорижликлар Россияга киришига қўйилган чекловларни 31-июлгача чўзди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилмоқда.

Ушбу телеграммани Домодедово аэропорти ва S7 авиакомпанияси олганлигини тасдиқлаган.

Баҳор ойларида ҳукумат тожливирус пандемияси сабабли халқаро ва чартер рейсларни тўхтатиб, 15-июлда қайта тикланишини айтган эди.

Чекловлар экспорт парвозларига, юк, почта, санитар ва инсонпарварлик парвозларига, бўш учоқларни техник кўрикка олиб боришга, мамлакат ҳудудидаги транзит парвозларга ва ҳукуматнинг маҳсус қарори билан бажарилувчи парвозларга, шунингдек мамлакатдан чиқиб кетаётган фуқароларга даҳли йўқ.

Таъкидланишича, халқаро парвозларни очиш тўғрисида қарор қабул қилинганида Росавиация баёнот беради.



Июнда Росавиациянинг раҳбари Александр Нерадько ҳукуматга хорижий парвозларни тиклаш режасини тақдим қилган эди. Унга кўра, парвозни МДҲ давлатларидан бошласа бўлади. Сўнгра эпидемиявий ҳолатга яраша бошқа мамлакатлар ҳам қўшилади. Ҳозирча унинг ташаббуси қўлланмади.

Транспорт вазирлиги раҳбари Евгений Дитрих маълум қилганидек, барчасидан аввал ички парвозлар ҳавфсизлигини текшириб, сўнгра чегараларни очиш зарур.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ