Марказий Осиё ва Россия дипломатлари коронавирусга қарши кураш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилади

Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари 2020 йилнинг 21 май куни видеоконферецалоқа шаклида мажлис ўтказадилар.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, мажлисда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари иштирок этади.

“Тадбир давомида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия вазирлари учинчи учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашиш, Афғонистондаги вазият, савдо-иқтисодий ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари ҳамда коронавирус пандемияси оқибатларининг олдини олишда ҳамкорликни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган”, дейилади хабарномада.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ