К.Ташиев: “Ёмон сўзларга қарамай, биз Қумторни олиб, беш йил ичида 1 миллиард доллар фойда кўрдик”

Қамчибек Ташиев Қумтордан 30 йил ичида 100 миллион доллар даромад тушган бўлса, кон сўнгги тўрт йил ичида 1 миллиард доллар фойда берганини айтди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг сўзларига кўра, илгари Қумтор кони деярли назоратсиз ишлаган ва олтинни хоҳлаганча самолётда олиб чиқишга рухсат берилган. «Президент Садир Жапаров ҳукумат тепасига келганида, у биринчи навбатда Қумторни давлатга қайтариш вазифасини қўйди. Биз уни…

Батафсил...

Қирғизистон, «рус дунёси» ва мигрантлар. Путиннинг Бишкекка ташрифи

27 ноябрь куни Бишкекда МДҲ Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг саммити бўлиб ўтмоқда. Янги йилдан бошлаб ташкилот бош котиблигига Қирғизистон вакили Таалатбек Масадыков тайинланди. Арманистон вакили бу сафар ҳам КХШТ саммитига келмади. 1992 йилда таъсис этилган ва «Тошкент шартномаси» ҳам деб аталадиган КХШТ билан Ўзбекистон 1999 йилда аъзолик шартномасини узайтирмаган, 2006 йилда қайта кирган ва 2012 йилда яна чиқиб кетган эди.…

Батафсил...

Путин: Биз Қирғизистонни ёқилғи билан тўлиқ таъминлаймиз

Биз Қирғизистонни ёқилғи билан тўлиқ таъминлаймиз, — деди Россия президенти Владимир Путин “Интимоқ Ордо”да президент Садир Жапаров билан кенг кўламли музокаралардан сўнг. “Биз буни экспорт божхона тўловларини ушлаб қолмасдан, соддалаштирилган шартлар асосида амалга оширамиз. Бу Қирғизистон учун бевосита иқтисодий таъсир кўрсатади. “Газпром” шунингдек, Қирғизистонга табиий газ етказиб беради ва минтақаларни газлаштириш дастурида иштирок этади. Шу мақсадда Россия концернларига 400 миллион…

Батафсил...

Қирғизистон ҳарбий гувоҳномалар ва меҳнат дафтарчаларини рақамлаштирмоқда

Ҳарбий гувоҳномалар ва меҳнат дафтарчаларини рақамлаштиришнинг дастлабки натижалари Президент маъмурияти йиғилишида эшитилди. Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиевнинг сўзларига кўра, фуқаролар энди ўзларининг ҳарбий гувоҳномаларидан “Тундук” мобил иловаси орқали рақамли форматда фойдаланишлари мумкин. Бу сафарбарлик ресурсларини аниқроқ ҳисобга олиш ва назоратни кучайтириш имконини беради. Электрон меҳнат дафтарчасини “Тундук” иловаси орқали ҳам кўриш мумкин. Касималиев рақамли меҳнат дафтарчаси маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва хавфсизлигини…

Батафсил...

Россия ва Қирғизистон президентлари иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштиришга келишиб олдилар

Россия ва Қирғизистон президентлари Владимир Путин ва Садир Жапаров 26 ноябрь куни Бишкекда музокаралар олиб боришди ва иттифоқчилик ва стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар. Бу ҳақда Kremlin.ru ва President.kg хабар берди. Путин 25 ноябрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи билан келди. Унга еттита вазир, Роспотребнадзор раҳбари, РФ Марказий банки раиси ва бошқа бир қанча расмийлар ва ишбилармонлардан иборат делегация…

Батафсил...

Беларус, Қоғозистон ва Тожикистон президентлари Бишкекка келди

Бугун, 26 ноябрь куни Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Бишкекка келди. Президентларни Манас халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев кутиб олди. Аэропортда фахрий қоровул саф тортиб, қисқа концерт дастури намойиш этилди. Шундан сўнг уч давлат раҳбарларини Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Ала-Арча” давлат резиденциясида кутиб олиб, биргаликда этномаданий дастур томоша қилдилар.…

Батафсил...

Россия Президенти Владимир Путин Қирғизистонга давлат ташрифи билан келди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 25 ноябр куни давлат ташрифи билан Қирғизистон Республикасига келди. Юқори мартабали меҳмонни Манас халқаро аэропортида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров кутиб олди. Флагштокларга икки мамлакат байроқлари осиб қўйилди, гиламлар тшшалиб, фахрий қоровул саф тортди. Платформада миллий ўтовлар тикилди, этно-аскарлар кўчманчи маданият элементларини акс эттирувчи лочинлар ва тайгалар билан чиқиш қилишди. Сўнгра, давлат раҳбарлари учун…

Батафсил...

Эдиль Байсалов Таълим вазирига мактаб ўқитувчиларининг 20 фоизини ишдан бўшатишни буюрди

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Эдил Байсалов Таълим вазирига заиф мактаб ўқитувчиларининг 20 фоизини ишдан бўшатишни буюрди. Бу ҳақда Caravan Info сиёсатчининг «Номад» телеканалига берган интервьюсига таяниб хабар берди. Байсаловнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда мамлакатда тахминан 800 та ортиқча мактаб қурилган, аммо таълим сифатига етарлича эътибор берилмаяпти. «Мен мактабларга бордим ва директор: «Мана бу ерда том, мана бино, мана бу ерда…

Батафсил...

Ўш шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Ўш шаҳрида бугун, 25 ноябр куни шаҳар Кенгашининг ХVII сессияси ўтиб, унда бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Депутатлар давлат мулкидаги айрим мулкларни шаҳар муниципал мулкига қабул қилиш ва аксинча, муниципал мулкларни давлат мулкига ўтказиш тўғрисидаги қарорларни муҳокама қилишиб, овоз беришди. Сессияда шунингдек, 2025 йил 10 сентябрдаги 71-сонли қарорига ўзгартиришлар киритилиб, шаҳар қабристонларида дафн…

Батафсил...

КХШТ саммити: 4 мамлакат раҳбарлари Қирғизистонга ташриф буюришади

26-27 ноябрь кунлари Бишкекда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Сагинбек Абдумуталип хабар берди. Ушбу йиғилиш Қирғизистоннинг КХШТга раислигининг якуний босқичининг асосий тадбиридир. Тадбирда Беларус Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон иштирок этиши кутилмоқда. Саммитда коллектив мудофаа…

Батафсил...

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли ва бир нечта тарафдорлари ҳибсга олинди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли ва бир нечта тарафдорлари Қирғизистонда 30 ноябрга белгиланган Жогорку Кенгашига (парламент) бўлиб ўтадиган парламент сайловларидан сўнг оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ иш бўйича ҳибсга олинди. Бу ҳақда Kaktus.media хабар берди. Ишга Социал-демократлар партияси етакчиси Темирлан Султанбеков, унинг ўринбосари Қодирбек Атамбаев (собиқ президентнинг ўғли), собиқ депутат Шайлубек Атазов, Социал-демократлар партияси аъзоси Эрмек Эрматов, Алмазбек Атамбаевнинг…

Батафсил...

Уч мамлакат сув ва энергетика соҳасида ўзаро ёрдамни кучайтирмоқда

Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон сув ва энергетика муассасалари раҳбарлари Олмаотада учрашдилар. Уч мамлакат Токтогул сув омборидаги оғир вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақада ўзаро ёрдамни кучайтиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Томонлар қишда Қозоғистон ва Ўзбекистондан Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни қабул қилишди. Бу Қирғизистонга қишда сувни тежаш ва Токтогулда зарур ҳажмни тўплаш имконини беради. Тўпланган…

Батафсил...

Ўшда Ҳисоб палатасининг ойлик аудити бошланди

Бугун Ўшга Ҳисоб палатасининг аудит гуруҳи етиб келди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Улар бир ой давомида Ўшнинг 2024 йил учун маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари бюджетларининг шаклланиши ва ижроси, бюджет, махсус ва бошқа маблағлардан фойдаланиш, шунингдек, шаҳар корхоналари фаолияти бўйича аудит ўтказадилар. Шу муносабат билан Ўш шаҳар мэрининг ўринбосари Адилет Шаршенали уулу, Ҳисоб палатасининг Ўш шаҳри, Ўш, Жалолобод…

Батафсил...

ИИВ сайлов давомида қонун бузилишини қатъий назорат қилади

Ички ишлар вазирлиги фуқаролар, номзодлар ва партия вакилларини 30 ноябр куни бўлиб ўтадиган Жогорку Кенеш депутатларининг муддатидан олдин сайловлари пайтида қонун талабларига қатъий риоя қилишга чақирди. Муассаса маълумотларига кўра, овозларни сотиб олиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш учун милиция кучайтирилган тартибда ишламоқда. Сайлов арафасида ва овоз бериш куни жамоат тартиби ва хавфсизлиги ҳам алоҳида назорат остида. Ички ишлар вазирлиги…

Батафсил...

ШҲТ ҳукумат раҳбарлари Москвада Владимир Путин билан учрашдилар

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашдилар. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, учрашувда Қирғизистондан Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев иштирок этди. Путин ШҲТ Евроосиёдаги энг нуфузли минтақавий ташкилотлардан бири эканлигини таъкидлаб, мамлакатлар ҳукуматлари ташкилотнинг амалий ишларини илгари суришда муҳим рол ўйнашини айтди. Учрашувда томонлар минтақавий кун…

Батафсил...

“Провокация бўлмоқда…”: Президент чет элликлар ҳақидаги мунозараларга жавоб берди

Президент Садир Жапаров ижтимоий тармоқларда чет элликлар, айниқса хитойлик ишчилар ҳақидаги мунозараларни “сайловлар олдидан махсус уюштирилган провокациялар” деб атади. У бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлигига берган интервюсида айтди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Чуйдаги жанжални икки мамлакат ўртасидаги масалага айлантириш нотўғри. “Ҳатто Бишкекда ҳам ҳар куни икки қирғизистонлик жанжаллашади. Биз ҳар бир воқеани катта сиёсатга айлантирмаслигимиз керак”, – деди у. Президент…

Батафсил...

“Сукут куни”да 10 мингдан ортиқ милиция ходими кучайтирилган режимда ишлайди

30 ноябр куни бўлиб ўтадиган муддатидан олдин парламент сайловлари муносабати билан мамлакатда хавфсизлик чоралари кескин кучайтирилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги вакили Нурлан Исмаилов “Биринчи радио”да жонли эфирда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Қирғизистон бўйлаб 2492 та сайлов участкасида 5 мингдан ортиқ милиция ходими ишламоқда. 29 ноябр куни соат 08:00 да сайлов кампанияси расман якунланади ва “Сукут куни” бошланади.…

Батафсил...

Муҳим жиҳатлар: Президент Жапаровнинг Ўзбекистонга ишчи ташрифи якунланди

Президент Садир Жапаров 15-16 ноябр кунлари Ўзбекистонга ишчи ташрифини якунлаб, Бишкекка қайтиб келди. Ташриф давомида давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди ва икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар олиб борди. Жапаров шунингдек, Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди ва Марказий Осиёнинг тарихий ва илмий мероси билан танишди. Марказий Осиё давлатларининг 7-маслаҳат учрашувида Президент минтақавий бирлик,…

Батафсил...

Тарихий ҳужжат: уч мамлакат чегара ўтиш жойининг аниқ нуқтасини расман тасдиқлади

Тошкентда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари чегара ўтиш жойининг аниқ нуқтаси бўйича ратификация ёрлиқлари алмашиш баённомасини имзоладилар. Ушбу ҳужжат уч мамлакат чегаралари туташган аниқ координаталарни қонуний равишда белгилайдиган тарихий қадамдир. Ҳужжат минтақада тинчлик, хавфсизлик ва тотувликни мустаҳкамлаш учун катта аҳамиятга эга. Вазирлар чегараларни демаркация қилиш масаласи тарихан Марказий Осиё давлатлари учун энг муҳим мавзулардан бири бўлганини таъкидладилар.

Батафсил...

Жогорку Кенгаш депутатларининг муддатидан олдин сайловолди ташвиқоти бошланди

10 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгаш депутатларининг муддатидан олдин сайловолди ташвиқоти бошланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси билдирди. “Қирғизистон Республикаси Президенти ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгаш депутатлари сайлови тўғрисида”ги Конституциявий қонунга мувофиқ, сайловолди ташвиқоти барча номзодлар учун рўйхатга олиш муддати тугаган куни бошланади ва овоз беришдан 24 соат олдин тугайди. Бўлажак сайловлар муддатидан олдин ўтказилаётганлиги сабабли, умумий сайлов жараёни…

Батафсил...
1 … 7 8 9 10 11 … 51