Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 25 ноябр куни давлат ташрифи билан Қирғизистон Республикасига келди.
Юқори мартабали меҳмонни Манас халқаро аэропортида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров кутиб олди.
Флагштокларга икки мамлакат байроқлари осиб қўйилди, гиламлар тшшалиб, фахрий қоровул саф тортди.
Платформада миллий ўтовлар тикилди, этно-аскарлар кўчманчи маданият элементларини акс эттирувчи лочинлар ва тайгалар билан чиқиш қилишди.
Сўнгра, давлат раҳбарлари учун қирғиз санъаткорлари иштирокида икки халқнинг мусиқий асарларини ижро этган кичик концерт дастури тақдим этилди.
Давлат ташрифи давомида Қирғизистон ва Россия раҳбарлари эртага, 26 ноябр куни икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни ва стратегик шериклик руҳида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.