ШҲТ ҳукумат раҳбарлари Москвада Владимир Путин билан учрашдилар

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашдилар. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, учрашувда Қирғизистондан Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев иштирок этди.

Путин ШҲТ Евроосиёдаги энг нуфузли минтақавий ташкилотлардан бири эканлигини таъкидлаб, мамлакатлар ҳукуматлари ташкилотнинг амалий ишларини илгари суришда муҳим рол ўйнашини айтди.

Учрашувда томонлар минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ва шерикликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилишди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ