К.Ташиев: “Ёмон сўзларга қарамай, биз Қумторни олиб, беш йил ичида 1 миллиард доллар фойда кўрдик”

Қамчибек Ташиев Қумтордан 30 йил ичида 100 миллион доллар даромад тушган бўлса, кон сўнгги тўрт йил ичида 1 миллиард доллар фойда берганини айтди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг сўзларига кўра, илгари Қумтор кони деярли назоратсиз ишлаган ва олтинни хоҳлаганча самолётда олиб чиқишга рухсат берилган.

«Президент Садир Жапаров ҳукумат тепасига келганида, у биринчи навбатда Қумторни давлатга қайтариш вазифасини қўйди. Биз уни бир йил ичида қайтариб олдик. Натижада, сўнгги беш йил ичида 1 миллиард доллар фойда кўрдик. Ундан олдин 30 йил ичида атиги 100 миллион доллар даромад кўрилган», -деди Ташиев.

Шунингдек, у конни бошқаришни давом эттириш учун давлат камида 30 фоиз улушга эга бўлиши кераклигини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ