Ўшда Ҳисоб палатасининг ойлик аудити бошланди

Бугун Ўшга Ҳисоб палатасининг аудит гуруҳи етиб келди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.

Улар бир ой давомида Ўшнинг 2024 йил учун маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари бюджетларининг шаклланиши ва ижроси, бюджет, махсус ва бошқа маблағлардан фойдаланиш, шунингдек, шаҳар корхоналари фаолияти бўйича аудит ўтказадилар.

Шу муносабат билан Ўш шаҳар мэрининг ўринбосари Адилет Шаршенали уулу, Ҳисоб палатасининг Ўш шаҳри, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари бўйича ҳудудий бошқармаси бошлиғи Асилбек Жумабаев ва шаҳардаги муниципал муассаса – корхоналари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда масъул раҳбарларга аудит ўтказаётган ходимларнинг ишига тўсқинлик қилмаслик, коррупциядан тийилиш ва барча ҳаракатларни қонунга мувофиқ амалга ошириш ҳақида огоҳлантирилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ