Ўш шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Ўш шаҳрида бугун, 25 ноябр куни шаҳар Кенгашининг ХVII сессияси ўтиб, унда бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.

Депутатлар давлат мулкидаги айрим мулкларни шаҳар муниципал мулкига қабул қилиш ва аксинча, муниципал мулкларни давлат мулкига ўтказиш тўғрисидаги қарорларни муҳокама қилишиб, овоз беришди.

Сессияда шунингдек, 2025 йил 10 сентябрдаги 71-сонли қарорига ўзгартиришлар киритилиб, шаҳар қабристонларида дафн қилиш жойларини брон қилиш билан боғлиқ қўшимча хизматлар нархлари қабул қилинди.

Йиғилиш давомида шаҳар Кенгаши таркиби янги депутат билан тўлдирилгани ҳақида хабар берилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ