10 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгаш депутатларининг муддатидан олдин сайловолди ташвиқоти бошланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси билдирди.
“Қирғизистон Республикаси Президенти ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгаш депутатлари сайлови тўғрисида”ги Конституциявий қонунга мувофиқ, сайловолди ташвиқоти барча номзодлар учун рўйхатга олиш муддати тугаган куни бошланади ва овоз беришдан 24 соат олдин тугайди.
Бўлажак сайловлар муддатидан олдин ўтказилаётганлиги сабабли, умумий сайлов жараёни муддати учдан бир қисмга қисқартирилди. Шунга кўра, сайловолди ташвиқоти 20 кун давом этади. Хусусан, 2025 йил 10 ноябрдан 2025 йилнинг 29 ноябр соат 8:00гача.
Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси муддатидан олдин сайловларда иштирок этиш учун жами 467 номзодни рўйхатга олди, улардан 276 нафари эркаклар ва 191 нафари аёллар.