ИИВ сайлов давомида қонун бузилишини қатъий назорат қилади

Ички ишлар вазирлиги фуқаролар, номзодлар ва партия вакилларини 30 ноябр куни бўлиб ўтадиган Жогорку Кенеш депутатларининг муддатидан олдин сайловлари пайтида қонун талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Муассаса маълумотларига кўра, овозларни сотиб олиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш учун милиция кучайтирилган тартибда ишламоқда.

Сайлов арафасида ва овоз бериш куни жамоат тартиби ва хавфсизлиги ҳам алоҳида назорат остида.

Ички ишлар вазирлиги сайлов жараёнининг қонуний, очиқ ва адолатли ўтказилишига қатъий этибор қаратиб, ҳар бир фактга тезкорлик билан муносабат билдиришини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ