ОАВ: Қирғизистон расмийлари қиммат нархда респиратор ва ниқобларни харид қилган (видео)

Қирғизистон молиявий полицияси “ПолитКлиника” мустақил нашрида эълон қилинган мақола юзасидан текширув бошлади — журналистлар фавқулотда ҳолат вақтида маҳаллий расмийлар ниқоб ва ҳимоя либосларини, айрим ҳолларда бозор нархидан 10 баробар қиммат нархда сотиб олганлигини аниқладилар. «ПолитКлиники» таҳририяти бир неча ой мобайнида давлат харидлари сайтини ўрганди — журналистлар тожливирусдан ҳимоя воситалари ва жиҳозларни харид қилиш борасида давлат тендерларида ғолиб бўлган фирма эгаларини…

Батафсил...

Олий Кенгаш сайлови 4-октябрга белгиланди

Президент Сўўронбай Жээнбеков «Олий Кенгашнинг депутаттари сайловини тайинлаш тўғрисидаги» фармонни имзолади. Бу ҳақда президентнинг расмий сайтида эълон қилинди. Маълумотга кўра, сайлов 2020-йилнинг 4-октябрида бўлиб ўтади. «Янги чақириқдаги Олий Кенгаш депутатларини сайлаш 2020-йилнинг 4-октябри, якшанба кунига тайинлансин», — дейилади фармонда. Эслатиб ўтамиз, шу кунгача мамлакатдаги вазият сабабли сайловнинг аниқ муддати ноаниқ бўлиб қолган эди.

Батафсил...

Ўшда ун тарқатган мэрия ходимларига қарши қўзғалган жиноий иш тўхтатилди

Ўш шаҳар мэрияси ходимларига гуманитар ёрдамни тарқатиш бўйича қўзғалган жиноий иш жараёнлари қисқартирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Наргиза Қубатова маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда давлат моддий захиралар жамғармасидан Ўш шаҳрига берилган ун сиёсий партия томонидан тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унни Ўш шаҳар мэрияси тақсимлаганлиги учун айрим ходимларга Иқтисодий жиноятлар хизмати томонидан жиноий иш қўзғалган.…

Батафсил...

Қорасувнинг янги мэри ҳақида нималар маълум?

Бугун, 1-июлда Қорасув шаҳрининг мэри бўлиб 58 ёшдаги Адил Лолобаев сайланди. Марказий сайлов қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Лолабаев Адил Манасович Қорасув шаҳар кенгашидаги  «ҚСДП» фракцияси томонидан кўрсатилган. Адил Лолобаев Қорасув тумани Мади овулида 1962 йилнинг 15-ноябрида таваллуд топган. Ўш гуманитар-педагогика институтини ва Юсуф Болосоғун номли Қирғиз миллий  университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Қорасув туманидаги Қаҳрамон номли ўрта мактабида ўқитувчи бўлиб…

Батафсил...

Қорасувнинг янги мэри сайланди

Қорасув шаҳрининг мэри бўлиб 58 ёшдаги Адил Лолобаев сайланди. Бу ҳақда Қорасув туман ҳудудий сайлов қўмитаси маълум қилди. Сайловда Қорасув шаҳар кенгашидаги 31 депутат орасидан 30 нафари қатнашган. Натижада ягона номзод Адил Лолобаев 30 нафар депутатнинг овозини олишга эришди. Марказий сайлов қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Лолабаев Адил Манасович Қорасув шаҳар кенгашидаги  «ҚСДП» фракцияси томонидан кўрсатилган. Қорасув шаҳри мэрини сайлаш…

Батафсил...

Новқатда кўчма бозор ташкил қилганлар жазоланмоқда

15-июндан бошлаб Новқат шаҳрининг марказий бозори ҳудудида кўчма бозор ташкил қилганларга жарима солинмоқда. Бу ҳақда Новқат шаҳар  мэри ўринбосари Данияр Тажибаев маълум қилди. Унга кўра, кўчаларда ноқонуний савдо ташкил қилганларга, аниқроғи кўрсатилмаган жойларда рухсатсиз савдо қилган одамларга 3000 сом жарима солинмоқда. «Автомобил тирбандлигини озайтириш учун бетон тўсмаларни ўрнатганмиз. Тўсманинг икки томони автомобил ўтиши учун мослаштирилган. Савдогарлар эса ноқонуний равишда ўша…

Батафсил...

Алмазбек Атамбаев шифохонага ётқизилди

Кеча, 29-июнда Алмазбек Атамбаев ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб мурожаат қилган. Шу сабабли тожливирусга ПЧР-анализ олинди, дея маълум қилди МХДҚнинг матбуот хизмати. Анализ натижаси тоза бўлиб чиққан. Шу куннинг ўзида шифокорлар  онлайн-консилиум ўтказиб, икки томонлама пневмония деган ташҳис қўйилган. Сўнгра А.Атамбаевни даволаш учун шифохонага ўтказиш қарори қабул қилинди. МХДҚнинг маълумоти бўйича, сўнги хафтада А.Атамбаев ҳимоячилари ва яқинлари билан бир неча…

Батафсил...

Қорасув шаҳрининг мэри 1-июлда сайланади

Қирғизистон Республикасининг 4 аҳоли пунктида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари сайланади. Шу кунгача сайлов мамлакатдаги вазият сабабли тўхтатилганини МСК раисасининг ўринбосари Абдижапар Бекматов «Биринчи радионинг» эфирида маълум қилди. Сайлов бўлиб ўтадиган ҳудудлар: – Иссиқкўл вилояти Туп тумани Орол овул ҳукуматининг раҳбарини сайлаш 30-июнда (аввал 24-мартга белгиланган); – Ўш вилояти Қорасув шаҳри мэрини сайлаш 1-июлда (аввал 24-мартга белгиланган); – Норин…

Батафсил...

Юзқопсиз суратга тушган ҳукумат аъзоларига жарима солинди

Собиқ бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиевни кузатиш маросимида юзқопсиз суратга тушганлар ичидан 28 амалдорга жарима солинди. Бу ҳақда 23-июнда Бишкекдаги Давлат санитар-эпидемиология бўйича маркази раҳбарини ўринбосари Мира Қурманова маълум қилди: «“Бузишлар ҳақидаги” кодексга биноан 28 баённома тузилган. Ҳар бирига 5 минг сомдан. Баённомалар тузилиб топширилди.  “РСК-банкига” тўлашади. Квитанцияларни ҳозирча олиб келишмади”. Маҳкаманинг маълум қилишича, жарима солинганлар орасида собиқ ва ҳозирги бош…

Батафсил...

Алмазбек Атамбаев 11 йилга қамалди

Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди 23 июнь куни собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди. Бундан ташқари, суд ҳукми билан собиқ президент барча давлат мукофотларидан маҳрум қилинди. Атамбаевга ва қариндошларига тегишли бўлган молк–мулклар мусодара қилинадиган бўлди. 16 июнь куни прокурор суддан жиноят олами авторитетларидан бири Азиз Батукаевни қамоқдан ноқонуний бўшатганликда айбланаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевни…

Батафсил...

Олий Кенгашнинг беш депутатида тожливирус қайд қилинган

Касаллик аломатлари кузатилмаган депутатларга бекорга тест топшириш тақиқланди. Бу ҳақда Олий Кенгашдан “24.kg агентлигига” маълум қилишган. Маълум бўлишича, дам олиш кунлари етмишга яқин депутат анализ топширган.  «Маҳсус клиникада қолаётган депутатларга касалликнинг аломатлари кузатилсагина бекорга тест топшириш мумкинлиги айтилди. Кимнинг тана ҳарорати кўтарилмаса, йўталмаса  ПЦР-тестни ўз чўнтагидан тўлаб топширади», — деб айтилади парламентда. 19-июнда «Қирғизистон»  фракциясининг аъзоси Бейшенали Нурдинов тожливирусга чалингани маълум бўлган. У…

Батафсил...

Олий Кенгашнинг собиқ депутати Бўлўт Шер вафот этди

Олий Кенгашнинг собиқ депутати Бўлўт Шер вафот этди. Бу ҳақда унинг акаси Садиқ Шер-Нияз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Унга кўра, сўнги манзилига кузатиш маросими 23-июнда Талас вилоятининг Чўнг-Қапқа овулида ўтказилади. Бўлўт Шер яқиндагина инсульт бўлиб Миллий госпиталда 12-июнда даволанаётган эди. Кача, 20-июнда нейрохирург Миталип Мамитов сиёсатчи оғир аҳволда эканини маълум қилган. «Шу кунгача у ускуналар ёрдамида нафас олаётган эди, ҳозир баъзан ўзи дам олмоқда.…

Батафсил...

Жанар Акаев: Депутатлар мустақил эмас, президент маъмуриятидан буйруқ кутишади

Қирғизистон парламенти депутати Жанар Акаев, “Узпресс” ахборот агентлиги муҳаррири Шоҳруҳ Соипов билан ўзининг иш фаолияти, ҳамкасбларининг ҳатти – ҳаракатлари, сайловолди кампаниялари, давлатдаги сиёсий аҳвол ва ёшларнинг келажаги ҳақида суҳбат қурди. Унинг фикрича, бугунги кунда депутатларга нисбатан айтилаётган танқидлар ўринли. “Аксарият депутатлар фаол иш олиб бормайди. 80-90 фоиз депутатлар тадбиркорлар. Баъзи депутатлар сўзларни нотўғри ўқишади. Бойлик эвазига депутат бўлиб олганлар кўп.…

Батафсил...

Давлат айбловчиси Алмазбек Атамбаевга 15 йил берилишини сўради

Бишкекдаги Биринчи май туман судида жиноят олами авторитети Азиз Батукаевнинг озод қилиниши иши бўйича томонларнинг эшитувлари бўлиб ўтди. «Азаттиқ» радиосига адвокат Замир Жоошевнинг хабар беришича, давлат айбловчиси ҳимояси остидаги собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. «Бугунги мажлисда эшитувлар вақтида давлат айбловчилари аввалги айблов хулосасини ўқиб берди. Улар Алмазбек Шаршеновични 15 йил озодликдан маҳрум қилишни, давлат…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда 90та янги ҳолат қайд этилди

Қирғизистонда 17-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 90 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2562 нафарни ташкил қилмоқда, 1901 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 30 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 90 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  36; Чуй вилояти — 29; Ўш вилояти — 6; Ўш…

Батафсил...

Бўрўнов бошчилигидаги ҳукуматнинг янги таркиби (рўйхат)

16-июнда  парламентдаги кўпчилик бош вазирликка номзод  Қубатбек Бўрўнов таклиф қилган Ҳукуматнинг таркибини кўриб чиқди. Қубатбек Бўрўнов вазирлар маҳкамасининг таркиби аввалги таркиб бўйича қолганини маълум қилди. Таклиф этилаётган Ҳукуматнинг янги таркиби: Бош вазир ўринбосарлари: Асрандиев Эркин Шамшудинович; Баатирбеков Алмазбек Баатирбекович; Исмаилова Аида Жекшенбаевна. Айдарбеков Чингиз – ташқи ишлар вазири; Жунушалиев Қашқар – Ички ишлар вазири; Жаманқулов Марат – Адлия вазири; Жеенбаева…

Батафсил...

Депутат бош вазирликка номзод Қубатбек Бўрўновга: Суюндингизми?

Олий Кенгашдаги кўпчилик коалиция Қубатбек Бўрўновнинг Бош вазир лавозимига номзодини ва ҳукумат таркибини кўриб чиқмоқда. Учрашув савол-жавоблар билан давом этмоқда. Депутат Аида Қасималиева: – Кубат Айилчиевич, залга кирганингизда бошқача кайфиятда эдингиз. Сиз ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз? Сиз суюндингизми ёки йўқми? Бош вазир мамлакатнинг юқори лавозимларидан биридир. Қ. Бўрўнов: – Ростини айтганда, мен кечқурун эшитдим. Суюнишга учун вақт йўқ эди. А.…

Батафсил...

Жанар Акаев Хавфсизлик қўмитасининг раҳбарига: Абилғазиев терговга келдими?

Абилғазиев ҳозир терговга келдими? Ушбу саволни депутат Жанар Акаев кўпчилик коалициянинг бугун, 15-июндаги мажлисида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Ўрўзбек Ўпумбаевга берди. Ўпумбаевнинг айтишича, бу бўйича  (тўлқинларни ноқонуний сотилгани) ҳарбий прокуратура жиноят иши қўзғаган. «Иш тўлиғи билан ҳарбий прокуратурада. Бизнинг ҳодимлар тергов гуруҳининг таркибида», – деди у. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон бош вазири Мухаммедқалий Абилғазиев истеъфога кетди.  Абилғазиев ўз мурожаатида бу қарорни радиотўлқинларни сотиш бўйича иш…

Батафсил...

Президент фармони билан М.Абилғазиев ва ҳукумат истеъфога чиқди

Мухаммедқалий Абилғазиевни бош вазирлик вазифасидан озод қилиш ҳақидаги фармонни  президент Сўўрўнбай Жээнбеков имзолади. Шунингдек ҳукумат ҳам истеъфога чиқди деб ҳисобланади, дея ёзилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати сайтида. М.Абилғазиев бош вазирликдан кетиш ҳақида аризани 15-июнь  куни ёзган эди. «Фармонга биноан, Қирғизистон Республикасининг бош вазирининг, бош вазир ўринбосарининг, бош вазир ўринбосарларининг, ҳукумат аъзоларининг  хизмат вазифаларини эгаллаган шахслар аввалги хизмат вазифаларига биноан ҳукумат…

Батафсил...

Бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиев истеъфога чиқди

Бош вазир Муҳаммадқалий Абилғазиев истеъфога чиқиш ҳақида ариз ёзди. Бу ҳақда бугун, 15-июнь куни ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Бош вазир хатининг матни: “Ҳурматли қирғизстонликлар! Радиочастота манбаларини узайтириш ва қайта рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ҳукуматнинг айбловлари объэктив ва кенг қамровли текширув ўтказиш мақсадида мени тергов органларига тазйиқ ўтказишда айбламасликлари учун қисқа муддатли таътил олишга қарор қилдим. Мен аллақачон айтганман ва…

Батафсил...
1 … 44 45 46 47 48 … 51