Алмазбек Атамбаев шифохонага ётқизилди

Кеча, 29-июнда Алмазбек Атамбаев ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб мурожаат қилган. Шу сабабли тожливирусга ПЧР-анализ олинди, дея маълум қилди МХДҚнинг матбуот хизмати.

Анализ натижаси тоза бўлиб чиққан. Шу куннинг ўзида шифокорлар  онлайн-консилиум ўтказиб, икки томонлама пневмония деган ташҳис қўйилган. Сўнгра А.Атамбаевни даволаш учун шифохонага ўтказиш қарори қабул қилинди.

МХДҚнинг маълумоти бўйича, сўнги хафтада А.Атамбаев ҳимоячилари ва яқинлари билан бир неча маротаба учрашган.

Хабарда: “Расмий хабарларга кўра Атамбаевда вируснинг баъзи аломатлари кузатилган адвокати Замир Жўўшев Исиқ-Ота ҳудудий шифохонасида  COVID-19 вирусидан даволанаётган қариндошлари билан алоқада бўлган” деб ёзилган.

Ушбу хабарни аниқлаш учун адвокат Замир Жўўшевнинг ўзи билан боғланишнинг имконияти бўлмади.

Яна бир ҳимоячи Виктор Слесарев “Азаттиққа” Алмазбек Атамбаевнинг шифохонага ўтказилганини тасдиқлаб, аммо қайси шифохонага ётқизилгани ҳақида маълумоти йўқлигини маълум қилди.

МХДҚ шунингдек тожливируснинг ёйилишига йўл қўймаслик учун тергов қилиш жойидаги маҳкумларга яқинлари билан учрашувда масофани сақлашни, ойнали девор орқали суҳбатлашишини тафсия қилаётганини айтмоқда.

МХДҚнинг терговхонаси санитар талабларни мустаҳкам сақлаш билан қатъий тартибда ишламоқда.  Ҳодимларнинг  барчаси тожливирусга анализ топшириб, натижаси ижобий чиққан.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўтган йили Қўй-Тошдаги операцияда ҳибсга олиниб, МХДҚнинг терговхонасига киргизилган. Қўй-Тош воқеаси бўйича Жиноят кодексининг «Одам ўлдириш», «Инсон ҳаётига тажоввуз қилиш», «Гаровга олиш», «Оммавий тартибсизлик», «Безорилик», «Ҳукумат вакилларига ҳавф солиш ва зўравонлик» моддалари асосида жиноят иши қўзғалган.

23-июнда туман суди Алмазбек Атамбаевни «Батуқаевнинг иши» бўйича ўзини ва яқинларини мулкларидан маҳрум қилиш билан 11 йил икки ойга озодликдан маҳрум қилган.

 Собиқ президент ва унинг тарафдорлари ушбу айбларни барчасини сиёсий буйруқ сифатида баҳолашмоқда.

Aлоқадор хабарлар

One Thought to “Алмазбек Атамбаев шифохонага ётқизилди”

  1. […] зотилжам сабаб собиқ президент Алмазбек Атамбаев СИЗОдан шифохонага ётқизилди. Бироқ, саломатлиги яхшилиги айтилгани боис яна СИЗО […]

Изоҳ