Президент Сўўронбай Жээнбеков «Олий Кенгашнинг депутаттари сайловини тайинлаш тўғрисидаги» фармонни имзолади. Бу ҳақда президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Маълумотга кўра, сайлов 2020-йилнинг 4-октябрида бўлиб ўтади.
«Янги чақириқдаги Олий Кенгаш депутатларини сайлаш 2020-йилнинг 4-октябри, якшанба кунига тайинлансин», — дейилади фармонда.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача мамлакатдаги вазият сабабли сайловнинг аниқ муддати ноаниқ бўлиб қолган эди.