Қорасувнинг янги мэри ҳақида нималар маълум?

Бугун, 1-июлда Қорасув шаҳрининг мэри бўлиб 58 ёшдаги Адил Лолобаев сайланди.

Марказий сайлов қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Лолабаев Адил Манасович Қорасув шаҳар кенгашидаги  «ҚСДП» фракцияси томонидан кўрсатилган.

Адил Лолобаев Қорасув тумани Мади овулида 1962 йилнинг 15-ноябрида таваллуд топган. Ўш гуманитар-педагогика институтини ва Юсуф Болосоғун номли Қирғиз миллий  университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Қорасув туманидаги Қаҳрамон номли ўрта мактабида ўқитувчи бўлиб бошлаган. Кейинчалик  «Азан» сайёҳлик ширкатида ишлаган.

1997-йилдан бошлаб Божхона хизматида турли вазифаларда фаолият олиб борган. 2006-йилдан бошлаб раҳбарлик хизматини эгаллаган.  «Манас» божхона бекатининг раҳбари ўринбосари,  «Жалолобод» божхона бекатининг раҳбари, «Боткен» божхона бекатининг раҳбари хизматларида фаолият олиб борган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ