Президент Сўўрўнбай Жээнбеков Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини виждонсиз ходимлардан халос бўлишга чақирди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати. » Нега Судялар, милиция ва прокуратура коррупцияга ботганлиги ҳақидаги саволга улар «ойлик кам” деб жавоб беришади. Сизлар иш ҳақи камлигини айтишдан уялишингиз керак! Бугун ногирон болаларни парвариш қиладиган онанинг маоши 5 минг сомни ташкил этади. Шунингдек, пенсионерларнинг, ўқитувчилар ва…
Батафсил...Bo'lim: Сиёсат
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш ишлари қайта жонланди
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш ишлари қайта жонланди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди. Расмий билдирувда айтилишича, икки давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи навбатдаги учрашувни ўтказди. Учрашув чоғида Жалолобод вилоятининг Олабуқа ва Ахси туманларида Ўзбекистон билан баҳсли бўлиб турган ҳудудлар, шунингдек, 2017 йилнинг 5 сентябрида имзоланган чегара шартномасида қайд этилган ҳудудлар кўздан кечирилган. Хабарда учрашув…
Батафсил...Қирғизистон элчихонаси собиқ элчининг Қирғизистон Россия таркибига кириши эҳтимоли тўғрисидаги фикрини изоҳлади
Россия ҳудудларида бўлиб турган Қирғизистон фуқаролари ҚР элчихонасига мурожаат қилиб собиқ элчи Райимқул Аттокуровнинг “Қирғизистоннинг Россия таркибига қўшилиш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда” деган сўзларига тушунтириш берилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати маълум қилди. Элчихонанинг таъкидлашича, бу каби фикрлар учун жиддий асослар йўқ, Аттокуровнинг ўзи Россия Федерацияси фуқароси бўлиб, ўзининг шахсий фикрини айта олади. «Қирғизистон – мустақил, суверен давлат, халқаро…
Батафсил...Россияга кирадиган муҳожирлар учун махсус қоидалар ишлаб чиқилмоқда. Дактилоскопия
Россия барча муҳожирлардан бармоқ изларини олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Миграция бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова МИА «Россия сегодня» томонидан ташкил этилган онлайн-конференцияда айтиб ўтди. Унга кўра, бундай тартиб Россияда 30 кундан ортиқ бўлган чет элликлар учун жорий этилади. Янги қоидалар визасиз мамлакатлардан келган муҳожирларга ва юқори малакали ишчиларга таъсир қилади. «Кўплаб чет элликлар Россия Федерациясидан депортация қилинганидан…
Батафсил...Қўй-тош ҳодисалари иши бўйича судда МХДҚ ходимлари кўрсатма бермоқда
Биринчи май туман судининг Қўй -тош ҳодисалари иши бўйича навбатдаги мажлисида МХДҚнинг «Альфа» махсус гуруҳи ходимларининг кўрсатмаларини тинглаш давом этмоқда. «Азаттық» радиосига адвокат Замир Жоошевнинг айтишича, жами махсус хизматнинг 54 нафар ходими кўрсатма беради. «Айбланувчилар томонида 400га яқин гувоҳ бор. Улар МХДҚ вакиллари чиқиш қилганидан сўнг кўрсатма бера бошлайди», – деди Жоошев. 11 сентябр куни жараёнда судья Марат Сидиқов суд…
Батафсил...Хитой 100 та ўт ўчириш машинасини бермоқчи. Айдарбеков ҳамкасби Ван И билан учрашди
Бугун, Қирғизистонга расмий ташриф билан келган Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Айдарбеков тожливирус инфекцияси макроиқтисодиётга салбий таъсир кўрсатаётгани сабабли, мамлакат бюджетидаги ташқи қарзлар юкини енгиллаштиришда Хитойдан ёрдам сўради. Шунингдек, томонлар Қирғизистон-Хитой ҳамкорлигининг кўплаб масалаларини муҳокама қилдилар. «Улар COVID-19 пандемияси…
Батафсил...Хитой ташқи ишлар вазири Қирғизистонга келади
Хитой ташқи ишлар вазири ва давлат маслаҳатчиси Ван И Қирғизистонга келади. «Синьхуа» агентлигининг хабар беришича, вазирни 13 сентябр куни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида Президент Сўўрўнбай Жээнбеков қабул қилиши кутилмоқда. Аввалроқ, пандемия пайтида юқори мартабали шахслардан Қирғизистонга Венгриянинг ташқи ишлар ва савдо вазири П. Сийярто ташриф буюрган эди. У 15 июлдаги ташрифи давомида гуманитар ёрдамни топширган.
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон яқин орада чегара муаммосини ҳал қилишади
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Москвада тожик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди. Эслатиб ўтамиз, Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари кун тартибидаги асосий масалаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, улар трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш ва провокацияларни назорат қилиш зарурлигини таъкидладилар. «Томонлар тожливирус сабабли қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат вакилларидан…
Батафсил...Сайлов арафасида қурол дўконлари фаолияти тўхтатилади
Сайловолди ташвиқот ишлари бошлангани муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ов, хизмат ва фуқароларга тегишли қуролларнинг эгалари ва фойдаланувчиларини текширишни бошлади. ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, қўриқлаш агентликлари ва уларнинг филиаллари ҳужжатлари тўлиқ текширувдан ўтказилади. «Қурол олиб юриш, сақлаш ва фойдаланишга оид…
Батафсил...Сайлов 2020: Қирғизистонда сайловолди ташвиқотлари бошланди
Бугун, 4 сентябрдан бошлаб Қирғизистонда парламент сайловлари учун сайловолди ташвиқоти расман бошланди. Марказий сайлов комиссияси жами 15 партиядан номзодларни рўйхатга олди. Икки партия – «Бутун Қирғизистон» ва «Актив» рўйхатдан ўтказилмаган. Бугун томонлар ўртасида сайлов бюллетенидаги ўз ўрнини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Олий Кенгашга сайловлар 4-октабрга белгиланган. Мамлакат бўйлаб 2464, чет элда эса 44 сайлов участкаси ташкил этилди.
Батафсил...МСК 15 партияга сайловларда қатнашишга рухсат берди
Марказий сайлов комиссияси (МСК) 4-октабр куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида қатнашиш учун ариза берган 17 партиянинг 15 тасини расмий равишда рўйхатдан ўтказди. Улар: «Мекен Ынтымагы»; – Ватан бирдамлиги; «Мекенчил»; – «Ватанпарвар»; «Ыйман Нуру»; – «Иймон нури»; «Чоң Казат»; – «Буюк Ғазот»; «Реформа»; – «Ислоҳот»; «Республика»; – «Республика»; «Социал-демократтар»; – «Социал-демократлар»; «Биримдик»; – «Бирлик»; «Мекеним Кыргызстан»; – «Ватаним Қирғизистон»; «Ордо»; –…
Батафсил...МСК: Тўрт партия расмий рўйхатдан ўтказилди
Марказий сайлов комиссияси ҳужжатларини қабул қилган 16 партиядан тўрттасини расмий равишда рўйхатдан ўтказди. Қарор МСКнинг 2-сентябр куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида қабул қилинди. Ишчи гуруҳ партиялар номзодларини аниқлайди ва агар улар қонун талабларига жавоб берса, уларни комиссияга тавсия қилади. Агар комиссия бир овоздан маъқулласа, партия расмий рўйхатдан ўтказилади. 2-сентябдаги йиғилишда ишчи гуруҳ комиссияга «Ата Мекен», «Бир бўл», «Замандаш» ва Афғонистон…
Батафсил...Сўўрўнбай Жээнбеков Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ҳурматли Шавкат Миромонович! Қирғиз Республикаси халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва бутун Ўзбекистон Республикаси халқини Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этаман. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистоннинг минтақада ва бутун дунёдаги мавқеи сезиларли даражада мустаҳкамланганини, мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ижобий натижалар бераётганини таъкидламоқчиман. Ишончим комилки, сизнинг кўмагингиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва…
Батафсил...Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара ўтказиш пунктлари бўйича Ўзбекистон томони қарор қабул қилди
Ўзбекистонга тожливируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг хабар беришича, 2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади. Унга кўра, қуйидаги тартиб жорий этилмоқда: …
Батафсил...Олий суд Қирғизистон партияси фойдасига қарор чиқарди
Олий суд Қирғизистон партияси фойдасига қарор чиқарди. Суд жараёни соат 16: 00да бошланиб, жараёнга Олий суднинг собиқ раиси судья Айнаш Тўқбаева раислик қилди. Бу вақтда, Суд биноси олдида «Қирғизистон» партиясининг тарафдорлари ва адолатли сайловларни талаб қилаётган фуқаролик жамияти фаоллари билан сиёсий партиялар вакиллари тўпландилар. Бир томони «Қирғизистон», иккинчиси «Судя, сотилма!» дея бақиришди. «Қирғизистон» партиясининг сайлов олди можароси Марказий сайлов комиссияси…
Батафсил...Бишкекда «Таза шайлоо учун» («Ҳалол сайлов учун «) акцияси бўлиб ўтади
1 сентябр куни Бишкекда Олий суд биноси олдида «Баштан башта» («Бошидан бошла») ҳаракати «Таза шайлоо учун» акциясини ўтказишни режалаштирган. Ҳаракат раҳбари Улан Усойуннинг «Азаттиқ» радиосига хабар беришича, иштирокчилар хукуматдан ҳалол сайловлар ўтказилишини талаб қилади. 29 август куни «Таза шайлоо учун» коалицияси тузилди, унинг сафига фаолар, жамоат бирлашмаларива сиёсий партиялар кирди. Олий Кенгашга сайловлар 4 октябрга белгиланган. 4 сентябр куни тарғибот…
Батафсил...32 мамлакат президентлари қирғизистонликларни Мустақиллик байрами билан табрикладилар
Бугун 32 мамлакат Президентлари Президент Сўўрўнбай Жээнбеков ва қирғизистонликларни Мустақиллик куни билан табрикладилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Шуни таъкидлаш керакки, бу йил Қирғизистон мустақиллигининг 29 йиллиги нишонланмоқда. Ала-Тоо майдонида Президент Сўўрўнбай Жээнбеков иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди. Соат 17.00 гача қирғизистонликларни қуйидаги мамлакатлар раҳбарлари табрикладилар: • Россия президенти Владимир Путин; • Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва биринчи…
Батафсил...Макрон Парижда Қирғизистоннинг дипломатик ваколатхонасини очишни таклиф қилди
Франция Президенти Эммануэль Макрон Қирғизистон халқини ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сўўрўнбай Жээнбековни Мустақиллик куни билан табриклади. «Қирғизистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни ва тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз ва Қирғизистон халқига фаровонлик тилайман. Биз шахсларнинг эркинликларини ҳимоя қилишимиз ва демократик қадриятларимизни сақлашимиз керак. Чунки халқимиз ўз тарихида жуда катта фидойиликларни кўрсатган. Бу борада Қирғизистон ўз зиммасига олган…
Батафсил...Эртага Олий Кенгашнинг 8-сессияси ўз фаолиятини бошлайди
Эртага, 1-сентябр куни соат 10: 00да Олий Кенгашнинг VI чақириқнинг навбатдаги сессиясининг расмий очилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Кенгаш матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳар йили парламент сессиялари сентябрнинг биринчи иш кунида бошланади ва кейинги йилнинг июнь ойининг охирги иш кунигача давом этади. Аввалроқ, 30-июнь куни Олий Кенгашнинг 7-сессияси якунланган эди. Июль ойида депутатлар ҳудудлардаги сайловчилар билан учрашиб, август ойида…
Батафсил...Тошкентда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараси бўйича иккита битим имзоланди
2020 йилнинг 24–27 август кунлари Тошкент шаҳрида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши ва ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. 26 август куни Вазирлар Маҳкамасида ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилган, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш,…
Батафсил...