Россияга кирадиган муҳожирлар учун махсус қоидалар ишлаб чиқилмоқда. Дактилоскопия

Россия барча муҳожирлардан бармоқ изларини олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Миграция бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова МИА «Россия сегодня»  томонидан ташкил этилган онлайн-конференцияда айтиб ўтди.

Унга кўра, бундай тартиб Россияда 30 кундан ортиқ бўлган чет элликлар учун жорий этилади. Янги қоидалар визасиз мамлакатлардан келган муҳожирларга ва юқори малакали ишчиларга таъсир қилади.

«Кўплаб чет элликлар Россия Федерациясидан депортация қилинганидан кейин ўзларининг исмларини ва шахсий маълумотларини ўзгартириб, Россияга яна қайтиб келишади. Ҳеч ким бармоқ изларини ўзгартира олмайди. Шунинг учун Россия Федерациясига 30 кундан ортиқ вақтга кирган барча чет элликлар бармоқ изларидан ўтишлари шарт», – деди Казакова.

Чет элликлар, шунингдек, фотосуратга тушишлари ва тиббий маълумотнома беришлари шарт.

Полиция, шунингдек, қоғозли миграция картаси электрон картага алмаштирилишини айтди. Бошқа мамлакатлар фуқаролари ҳужжатларни фақат хизмат портали орқали тузиши мумкин.

Ушбу янги ташаббусларнинг барчаси Россия Федерациясининг «Чет эл фуқароларининг ҳуқуқлари тўғрисида» ги қонунининг янги таҳририга киритилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ