Олий суд Қирғизистон партияси фойдасига қарор чиқарди. Суд жараёни соат 16: 00да бошланиб, жараёнга Олий суднинг собиқ раиси судья Айнаш Тўқбаева раислик қилди.
Бу вақтда, Суд биноси олдида «Қирғизистон» партиясининг тарафдорлари ва адолатли сайловларни талаб қилаётган фуқаролик жамияти фаоллари билан сиёсий партиялар вакиллари тўпландилар. Бир томони «Қирғизистон», иккинчиси «Судя, сотилма!» дея бақиришди.
«Қирғизистон» партиясининг сайлов олди можароси
Марказий сайлов комиссияси (МСК) 25-август куни «Қирғизистон» партиясининг ҳужжатларини ортга қайтариб, уларни сайловда иштирок этишдан четлатди. Сабаби, ҳужжатни Марказий сайлов комиссиясига «Қирғизистон»нинг ваколатли вакили эмас, балки бошқа фуқаро олиб келгани асос бўлган. МСКнинг аъзолари қонунда партиянинг ваколатли вакили ўзи олиб келиб, қайдномага имзо чекиши кераклигини таъкидлайди. Қирғизистон партияси вакили Эльвира Абелдинова бўлса ўша вақтда касал бўлиб қолганини айтган.
Партия раҳбарлари ушбу қарорга рози бўлмай шикоят билан Бишкек шаҳар маъмурий судига мурожаат қилишган. 27-август куни судья Чўлпон Дўсмамбетова Марказий сайлов комиссиясининг қарорини Қирғизистон фойдасига бекор қилган.
Шундан кейин Марказий сайлов комиссиясининг юристлари
Олий судга мурожаат қилиб, Қирғизистонни пойгадан четлатиш қарорини кучда
қолдиришни сўранган.