Хитой 100 та ўт ўчириш машинасини бермоқчи. Айдарбеков ҳамкасби Ван И билан учрашди

Бугун, Қирғизистонга расмий ташриф билан келган Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айдарбеков тожливирус инфекцияси макроиқтисодиётга салбий таъсир кўрсатаётгани сабабли, мамлакат бюджетидаги ташқи қарзлар юкини енгиллаштиришда Хитойдан ёрдам сўради.

Шунингдек, томонлар Қирғизистон-Хитой ҳамкорлигининг кўплаб масалаларини муҳокама қилдилар.

«Улар COVID-19 пандемияси туфайли амалга ошмай қолган икки томонлама муҳим лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор беришди. Шунингдек, экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қирғизистондан Хитойга экспорт қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинган», дейилади хабарда.

Суҳбат давомида Айдарбеков Хитой томонига муҳим инсонпарварлик ёрдамлари ва тожливирусга қарши курашда доимий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Ташриф давомида Қирғизистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида «Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги бўлимларининг техник имкониятларини кучайтириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди Лойиҳа доирасида100 та ўт ўчирувчи машина, фавқулодда вазиятлар учун техникалар ва яна 15 та ёнғинга қарши ускуналар бериш ражалаштирилди «, – дейилади хабарда.

Томонлар жорий йилнинг 8-сентябридан бошлаб «Тўруғарт» назорат-ўтказиш пункти орқали юк ташиш қайта тикланганидан мамнун эканликларини билдиришди. Қирғизистон ва Хитой ўртасида юк ташишни қайта тиклаш пандемия шароитида савдо-иқтисодий алоқаларни тиклашнинг асосий омили эканлиги таъкидланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ