Қирғизистонда яна 38 киши тожливирусга чалинди

Сўнги бир сутка давомида Қирғизистонда 38 нафар инсон тожливирусга чалинган. Уларнинг 15 нафари Норин вилоятида қайд қилинган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Беморларнинг энг кўпи Норин вилоятида 15 киши, Бишкекда 14, Жалолобод вилоятида 4, Чуй вилоятида 4 (уларнинг икки нафари Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан қайтганлар) шунингдек Ўш шаҳридан бир нафар бемор қайд қилинди. Сўнги бир сутка…

Батафсил...

Ўш шаҳрининг ёшлари тунда кўчага асосиз чиқмоқда

Ўш шаҳрида ёшлар тунда кўп сайр қилишмоқда. Бу ҳақда  13-май куни Ўш шаҳридаги брифинг вақтида мэр Таалайбек Сарибашов маълум қилди. Унинг айтишича, Ўш шаҳрида фавқулотда ҳолат тартиби олинганидан буён тунда ёшларнинг кўчда сайр қилгани кузатилмоқда. «Ҳақиқатни айтишимиз керак. Кўп жойларда аввалгидек ташқарига чиқиб, сайр қилишмоқда. Тунда ёшлар асоссиз сайр қилишмоқда. Биз фавқулотда вазият, карантин тартибининг асосида фаолият юритмоқдамиз», – дейди…

Батафсил...

Олий суд Азимжон Асқаров бўйича ҳукмни ўз кучида қолдирди

Олий суд 2010-йилдаги июнь воқеалари бўйича умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган ҳуқуқ химоячиси Азимжон Асқаровнинг ҳукмини ўз кучида қолдирди. Ушбу қарорни Олий суд 13-майдаги  мажлисида чиқарган. Асқаровнинг кассация шикояти бўйича  аввалги мажлис 25-февралда бўлиб ўтган эди. 69 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубида миллатлар аро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячига “Оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “Миллатлараро низо қўзиш” ҳамда…

Батафсил...

Ўшда юзқобсиз одамларга жарима солинмайди

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Узарбек Жилқибаев 12-май куни  «Интимақ» телеканалиндаги жонли ёйинда вилоят ҳудудида юзқоп тақмасдан юрганларга жарима солинмаслигини маълум қилди. Бишкекда юзқобсиз юрганларга жарима солиш чоралари қўлланилаётганини айтган журналистнинг саволига Жилқибаев қуйидагича жавоб берди: «Биз Бишкекдагидек қарорларни қабул қилмадик. Халқимизга ишонамиз. Телевидение орқали эслатмоқдамиз. Қишлоқ бошлиқларини, қишлоқ кенгаши депутатларини, аёллар ва ёшлар қўмитасини ишга солганмиз, барчаси тушунтириш ишларини олиб…

Батафсил...

Арслонбобда қоядан уйларга тош қулаш ҳавфи яралди

12-май куни Бозорқўрғон тумани Арслонбоб қишлоғидаги уйларга қоядан тош қулаш ҳавфи яралди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди. Маълум бўлишича, қоядан тош қулаш ҳавфи қишлоқнинг Тўраев кўчасида жойлашган 11 хонадонга  ҳавф туғдирган. Қишлоққа ФВВнинг қутқарувчилари, овул ҳукуматининг 3 нафар ҳодими етиб боришди.  Маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари юргизилиб, ўта ҳавфли бўлган 4 хонадон эгалари яқинларининг уйларига кўчирилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудда…

Батафсил...

Боткенда кучи 3 баллга тенг бўлган ер силкинди

12-май куни соат 14:20 лар атрофида Боткен вилоятида эпимарказдаги кучи 3 баллга тенг бўлган ер силкингани қайд қилинди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилмоқда. Маълум бўлишича, силкиниш кучи Боткен туманининг Сариқ-Тола, Кулду овулларида 2 баллгача сезилган. Ҳодисадан жабрланганлар ва талофатлар қайд қилинмади.

Батафсил...

Қирғизистонда яна 7 киши тожливирусга чалинди, 17 бемор соғайди

Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида тожливирус учун 1421 анализ олинди, уларнинг етти нафаридан тожливирус аниқланди. Бу ҳақда 13-май куни соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Уларнинг бир нафари Ўш вилоятида, яна бири Норин вилоятида ва беш нафари Чуй вилоятида қайд қилинган. Бир сутка давомида 17 бемор соғайиб чиққан. Қирғизистонда 13-май ҳолатига кўра тожливирус 1044 нафар инсоннинг анализидан аниқланган,…

Батафсил...

Эр ўз аёлини уриб, боласини ўлдираман дея таҳдид қилди

Қорақўл шаҳрида оилавий зўравонликдан жабрланган аёлга ёрдам берилди. Бу ҳақда ҳуқуқ химоячиси Комил Рўзиев маълум қилган. Маълум бўлишича, 33 ёшдаги аёл ҳуқуқий кўмак сўраб мурожаат қилган. Унинг айтишича, куёви уни урган, милиция ҳодимлари эса бу воқеага бефарқ қарашиб, айбланувчига ҳеч қандай чора кўришмаган. “Жабрланувнинг айтишича, куёви маст ҳолатида уни уриб, фарзандини эса ўлдираман дея таҳдид қилган. Аёлнинг айтишича, воқеа жойига…

Батафсил...

Қорасувда 11 нафар инсон тожливирус билан курашмоқда

Қорасув туманида 11 киши тожли вирус билан курашмоқда. Turmush нашрининг маълум қилишича, ҳозирда Қорасув туманидаги кузатув жойига жойлаштирилган беморлар йўқ. Тумандаги 11 нафар бемор Қурманжон Дадҳох шифохонасида даволанмоқда. 12-май ҳолатига қараганда Қирғизистонда тожливирус юқтириб олганларнинг сони 1037 нафар инсонга етди. Ҳудудлардаги беморларнинг сони: – Жалолобод вилоятида – 147; – Ўш вилоятида – 180; – Ўш шаҳрида – 113; – Чуй…

Батафсил...

Депутат Элвира Сурабалдиева Бишкек мэрининг қарорини танқид қилди

Олий Кенгашнинг депутати Элвира Сурабалдиева Бишкек шаҳрининг мэри Азиз Сурақматовнинг қарорини танқид қилди. Эслатиб ўтамиз,  Бишкек шаҳрининг мэри санитар нормаларни бажармаганларга, аниқроғи юзига ниқоб тақмаганларга назорат кучайтирилади. Улар 1000 сомдан 5000 сомгача жарима тўлаши керак бўлади, деган эди. Элвира Сурабалдиева эса ушбу қарорни нотўғри деб ҳисоблайди. Бундан ташқари пойтах мэри Сурақматов 3-апрелда карантин қоидаларини бузганларга қарата  қаттиқ чоралар қўллаш бўйича…

Батафсил...

Май ойининг пенсияси уйларга етказилмайди

Май ойида берилувчи пенсия уйларга етказиб берилмайди. Бу ҳақда Социал фондннинг матбут хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, фуқаролар пенсияни фавқулотда ҳолат тартиби кирганга қадар қандай олса, шундай олаверади, уларнинг карточкасига ўтказилади ё почтадан бориб олса бўлади. Бишкек ва мамлакатнинг бошқа айрим аҳоли пунктларида 25-мартдан 10-майга қадар бўлган оралиқда фавқулотда ҳолат тартиби жорий қилинган. Бу оралиқда почтадан пенсиялар уйларига етказилиб берилган,…

Батафсил...

Президент чегарада жароҳат олган аскарлар ҳолидан хабар олди

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков бугун, 12-майда, Боткен вилоятидаги давлат чегарасининг Қирғизистон ва Тожикистон чизиғида бўлган қуролли тўқнашувдан жароҳат олган аскарларнинг ҳолатидан хабар олди. Ўқдан жароҳат олган, давлат чегара хизматининг аскарлари Султанбек ўғли Мирбек, Абдисаит ўғли Манас ва Турдубай ўғли Чинғиз ҳозирда Бишкек шаҳридаги Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Миллий госпиталда даволанишмоқда. Президент Сўўрўнбай Жээнбеков чегарачиларни тез орада соғайиб кетишларини тилади, ва уларни…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 21та ҳолат аниқланди

Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида тожливирус яна 21 нафар инсонда қайд қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбоев маълум қилди. Беморларнинг ўн нафари Бишкекда, бир нафари Чуй вилоятида, учтаси Жалолобод вилоятида ва еттови эса Норин вилоятидан.  Усўнбаев “21 беморнинг уч нафари ҳориждан келган фуқаролар: бири Дубайдан, иккови – Россиядан. Уч нафари Чотқол туманидаги текширувлар натижасида қайд қилинди. Норин…

Батафсил...

Юзга ниқоб тақмаганлар 5 минг сомгача жарима тўлайди

Бишкекда ниқоб (маска) тақмаган фуқароларга жарима солинишини пойтахт мэри Азиз Сурақматов  брифинг чоғида маълум қилди. Унинг айтишича санитар нормаларни бажармаганларга, аниқроғи ниқоб тақмаганларга назорат кучайтирилади. Улар 1000 сомдан 5000 сомгача жарима тўлаши керак бўлади. Бундан ташқари Сурақматов 3-апрелда карантин қоидаларини бузганларга қарата  қаттиқ чоралар қўлланиш бўйича Ҳулқ атвор кодексига ўзгартиришлар киритилганини эслатди.  Шу сабабли 1000 сомдан 180 минг сомгча жарима…

Батафсил...

Фавқулотда вазият тартибини бузганларнинг жарима миқдори айтилди

Бишкек шаҳрининг мэри Азиз Сурақматов брифинг чоғида фавқулотда вазиятлар даврида пойтахтнинг ҳудудида тартибни бузганларга қандай жарима солинишини баён қилди. Эслатиб ўтамиз, 11-майдан бошлаб, Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида жорий қилинган фавқулотда ҳолат тартиби охирлаб, фавқулотда вазият тартиби жорий қилинди. Маъмурий жавобгарлик: Фавқулотда вазият тартиби вақтида тартиб бузганларга жарима — 5-17 минг сом; Санитар-эпидемиологик қоидаларни ва тоозалик нормаларини сақламаганларга  — 1-27 минг сом;…

Батафсил...

Умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ҳукуматни судга берди

Бишкек шаҳар туманлараро судида 11 май куни умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровнинг қирғиз ҳукуматига нисбатан шикояти кўриб чиқилиши кутилмоқда. Адвокатнинг айтишича, Асқаров Қирғизистон ҳукуматини БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси тавсияларини бажармаётганликда айбламоқда. 2016 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Асқаров қамоқда қийноқларга солингани, у тиббий ёрдам ва адолатли судлов ҳуқуқидан маҳрум қилингани ортидан уни қамоқдан озод қилиш шартлиги тўғрисида қарор қабул…

Батафсил...

Қирғизистон Россиядан табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради

Бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Андреей Оверчук билан бўлиб ўтган онлайн учрашувда табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради. Ҳукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, бу учрашувда кўтариб чиқилган энг муҳим масалалардан бири бўлди. «Биз учун бу масала ўта долзарб аҳамият касб этади. Коронавирус инфекцияси тарқалиши, ишбилармонлик фаоллигининг қисқариши, миллий валюта девальвацияси аҳолининг харид қобилиятни пасайтириб юборди.…

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистон халқига гуманитар ёрдам юборди

Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ортидан жабрланган ўзбекистонликларга Қирғизистон 11 май куни инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Қирғизистон Бош вазири Муҳаммедқалий Абилғазиев имзолаган буйруққа асосан, Ўзбекистонга 1 000 тонна цемент, 100 тонна гурунч ва 10 тонна ўсимлик ёғи юборилади. Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатида Ўзбекистоннинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 71 мингдан кўпроқ киши эвакуация қилинган эди. 10 май куни улар хонадонларига…

Батафсил...

Қирғизистонда Қадр кечаси қачон бўлиши маълум бўлди

Ушбу Рамазонда, Қадр кечаси 19-майдан 20-майга ўтар кечаси бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтиётининг ахборот хизмати маълум қилди. Одатда Қадр кечаси рамазоннинг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечаси бўлиб ўтади. Ўтган йили Қадр кечаси 31-майдан 1-июнга ўтар кечасига тўғри келган.

Батафсил...

Ифторлик ташкил қилган чойхоналар йирик миқдорда жарима тўлайди

Рамазон ойида аҳоли ифторликка тўпланиши ман қилинади.  Шу кунларда чойхоналарни патрул милицияси назорат қилиб, ифторлик ташкил қилганлар аниқланса жарима солинади, дея бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв маълум қилди. “Ифторлик қилиш дея, чойхонага тўпланишни бас қилиш керак. Шундай чойхонага тўпланганлар аниқланса, унинг ҳўжайини катта миқдорда жарима тўлайди”, – дейди Бўрўнўв.

Батафсил...
1 55 56 57 58 59