Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарани очиш бўйича келишувга эришилди

Сўғд вилояти раҳбарияти Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарани очиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

Суғд вилояти ҳокимлиги раҳбари Ражаббой Аҳмадзода қирғизистонлик ҳамкасби билан икки йилдан ортиқ вақтдан бери беркитиб қўйилган чегарани биринчи навбатда тадбиркорлар ва чегара аҳолиси учун очиш бўйича келишувга эришганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сўғд куч тузилмалари раҳбарлари ҳам чегара пунктлари очилиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Ражаббой Аҳмадзоданинг сўзларига кўра, яқинда Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтган музокаралар чоғида асосий эътибор давлат чегарасини очиш ва мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқни тиклаш масаласига қаратилди.

Июль ойида Чўлпон-Отада Сўғд, Боткен ва Фарғона раислари бошчилигидаги учта делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.

Тожикистон томонининг айтишича, бу борада биринчи бўлиб Қирғизистон расмийлари ўз позициясини билдирган.

Таъкидланганидек, учрашув, биринчи навбатда, чегарадош ҳудудларда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган эди. Давлат маъмурияти Тожикистон билан икки йилдан кўпроқ вақт аввал – апрель можаросидан кейин ёпилган чегарани очиш масаласида ҳам ўз позициясини билдирди. Пресс-релизда, биринчи навбатда, икки давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилишни якунлаш зарурлиги, иккинчидан, чегараларни очиш ва ҳар томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масаласини босқичма-босқич кўриб чиқиш масалалари қайд этилган.

Сўғд вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларининг жорий йил бошида бўлиб ўтган матбуот анжуманида илк бор чегара пунктларини очиш имконияти эълон қилинган эди. Тожикистоннинг чегарадош вилоятлари фермерлари, тадбиркорлари ва аҳолиси бир неча бор ўзаро савдо учун чегарани очишга чақиришган.

Айни пайтда, тожик-қирғиз чегарасидаги қонли тўқнашувдан деярли бир йил ўтиб, 24 июль куни Исфара шаҳрининг Хўжаи Аъло қишлоғи ва Ворух маҳалласи аҳолиси яна тўқнашувга гувоҳ бўлишди ва ушбу аҳоли пунктлари аҳолисининг транспорт қатновини тўсиб қўйишди. Ўшанда Сўғд раҳбарияти бу можаро тезда бартараф этилганини таъкидлади.

Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода “Бугун биз қўшниларимиз билан тинч-тотув яшашимиз керак. Чунки Ворух, Чорку ва Сурхда 110 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қирғизистонлик ҳамкасбим ҳам худди шундай позицияда. Абдукарим Алимбоев билан мен бир фикрдамиз: чегарада тинчлик, хавфсизлик ва осойишталик сақланиб қолиши керак. Аҳоли ўртасида маиший ёки маст ҳолда юзага келган алоҳида ҳолатлар бунинг учун биздан махсус тайинланган Ички ишлар вазирлиги навбатчилари томонидан ўрганиб чиқилади ва улар ҳам халқ билан ишлашади» деди.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара узунлиги 972 километр бўлиб, шундан 682 километри аниқланган, 290 километри эса баҳслилигича қолмоқда.

Қирғизистон 2021 йил баҳорининг охирида қуролли тўқнашувдан сўнг чегарани бир томонлама ёпиб қўйди, қирғиз томондан 154 киши жароҳатланган, 36 фуқаро, жумладан, икки бола ҳалок бўлган. Тожикистон ҳукумати 19 киши ҳалок бўлган ва 87 киши яраланганини расман эълон қилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ