Бишкек шаҳрида 36-йўналиш автобуси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида болали аравачадаги аёлга йўл бермагани билан боғлиқ ҳодисадан сўнг ишдан бўшатилди.
Шаҳар ҳокимияти маълумотига кўра, текширув ўтказилишига ижтимоий тармоқларда тарқалган видео асос бўлган.
Хизмат текшируви ва кузатув камералари ёзувлари ўрганилиши натижасида 36-йўналиш автобуси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган болали аравачадаги аёлга йўл бермагани ва шу орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланган.
Тўпланган материаллар қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун ваколатли органларга юборилди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи дастлаб мазкур йўналишдаги ишидан четлатилган, кейин эса интизом комиссияси қарорига кўра эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.